Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Табиий пардозбоп тошларни қазиб олувчиларга – солиқ ва божхона имтиёзлари

27.12.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4078-сон қарори имзоланди.

 

Биринчидан, 2019 йил январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан фойдали қазилмалар захиралари давлат балансида ҳисобга олинган конлар ва истиқболли майдонлар жойлашган ер участкаларини беришда (реализация қилишда) ер фонди тоифасидан қатъи назар, Давлат геология қўмитасининг ижобий хулосаси олинади;
  • норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия асосида ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаатига кўра, ҳокимликлар томонидан тегишли ер участкалари 10 кундан ошмаган муддатда очиқ савдоларсиз, тўғридан-тўғри лицензиянинг амал қилиш муддати ва ер қаъри участкасининг чегараларига мувофиқ ажратиб берилади;
  • норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Давлат кадастр қўмитаси ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади;
  • ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Давлат геология қўмитаси бу ҳақда 3 кун муддатда ДСҚ, Экология давлат қўмитаси ҳамда ҳокимликларга ёзма маълумот беради;
  • норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда тегишли ер майдонлари ҳокимликлар томонидан захирага қайтарилади;
  • норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз 2 йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиқиб, норуда фойдали қазилмалар захираларининг ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари ҳокимликлар захирасига қайтарилади. Бунда илгари берилган лицензия қайта расмийлаштирилмасдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
  • норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида ер қаъридан фойдаланувчининг инвестициявий мажбуриятлари назарда тутилади.

 

Иккинчидан, 2020 йил 1 январдан барча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар Давлат геология қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION» даги электрон аукцион якунлари асосида 20 кундан ошмаган муддатда берилади.

 

Бунда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишга лицензия олишда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари сақланиб қолинади.

 

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи аукцион ташкил қилиш билан боғлиқ барча харажатлар йиғиндисидан кам бўлмаган суммада белгиланади.

 

Учинчидан, табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, травертин ва оҳактош) қазиб олиш ва уларнинг техноген минерал ҳосилаларидан фойдаланиш учун лицензияга эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар 2022 йил 1 январга қадар:

  • тегишли рўйхат бўйича ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб кириладиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлашга мўлжалланган махсус техника ва ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади;
  • табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар фойда солиғини ҳисоблашда белгиланган ставкани 2 баробар пасайтиришга ҳақли.

 

Ҳужжат ташкилий тусдаги бир қатор топшириқлар ва нормаларни ўз ичига олган. Хусусан, Ўзбекистонда аниқланган табиий пардозбоп тошларнинг миллий бренди ва каталоги яратилади.

 

Шунингдек Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси зиммасига норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қўшимча вазифалар юклатилди. Инспекцияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унга ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар суммасининг 80%и, ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20%и ва бошқа манбалардан олинадиган даромадлар келиб тушади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_