Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что будет с общепитом после того, как начнут штрафовать за ИКПУ Нужно ли регистрировать контракт в ЕЭИСВО, если товар останется в Узбекистане План главбуха на ноябрь 2021 года Как признавать выручку – общие положения Для страховщиков снизят ставку налога на прибыль

Тадбиркорлар учун – қонунларда 3 та ўзгартириш

04.12.2020

Читать на русском языке

 

Қонун ҳужжатларига турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни соддалаштирувчи тузатишлар киритилди (3.12.2020 йилдаги ЎРҚ-653-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчи тузатиш – “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга. Якка тартибдаги тадбиркорлар-ҳунармандлар кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб қилишлари мумкин бўлган шарт бекор қилинди. Уларнинг сони энди чекланмайди.

 

Иккинчиси – қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкалари, жумладан сочма олтин конларининг энг юқори ўлчамлари 1 гектардан 5 гектаргача оширилди. Тегишли ўзгартиришлар “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга киритилди. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш тўғрисида батафсил – бу ерда ва бу ерда.

 

Ва, ниҳоят, учинчиси. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда ўзларининг архив ҳужжатларини энди давлат ёки нодавлат архивларига топширишга ҳақлидирлар. Бу “Архив иши тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланган. Илгари қонун бундай танлов имкониятини тақдим этмаган – ҳужжатлар фақат давлат архивига топширилган.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.