Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Тизим судьялар ўртасида ишни тақсимлайди

11.03.2020

Читать на русском языке

 

10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун билан «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва процессуал кодексларга тузатишлар киритилди.

 

Судьялар ўртасида ишлар автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланади. Илгари бу тегишли судлар раислари, Олий судда эса – судлов ҳайъатлари раислари мажбуриятига кирган. Жорий этилаётган тизим судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олади.

 

Бундай механизм суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши, яъни “инсон омили”ни истисно этади ва суд тизимида бюрократия даражасини пасайтиради. Судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш тартибини Олий суд Раёсати тасдиқлайди.

 

Бундан ташқари, тузатишлар иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари ўртасида ўзаро мунобатларни соддалаштирди. Энди даъво аризаси нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни  жавобгар ва бошқа шахсларга электрон шаклда жўнатиш мумкин. Бунинг учун техник функционали модернизация қилинадиган солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, ИПКнинг 151-моддаси илгаригидек ушбу далилни ҳужжат билан тасдиқлашни назарда тутади. Бошқа ҳолатда даъво аризаси ИПКнинг 155-моддасига асосан қайтарилади.  Сенатор Энахон Сиддиқованинг сўзларига кўра, ҳужжатлар нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи маълумотларни ҳам ахборот тизими орқали юклаб олиш мумкин. Умид қиламизки, Олий суд Пленуми ушбу масала юзасидан ўз тушунтиришини беради.

 

Шунингдек, ИПКда судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариши лозим бўлган муддат ёзилган:

  • даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай – умумий тартибда;
  • даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган  ва иш қўзғатилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай – судгача мажлис ўтказишда.

 

Ишни жараёнга тайёрлашнинг ўзи эса энди илгари белгиланган 5 кундан кўпроқ вақтни талаб қилиши мумкин. Судья қандайдир аниқ муддат билан чекланмаган. Бундан келиб чиқадики, ишни тайёрлашга ИПКнинг 163-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт талаб этилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.