Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тренерларга малака тоифалари қандай берилади

10.03.2020

Читать на русском языке

 

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (3.03.2020 йилдаги 118-сон ВМҚга қаранг). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-каналида маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, республикада фаолият юритаётган тренерларни аттестациядан ўтказиш 2019 йил 1 декабрдан жорий этилган. Аттестация Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-услубий таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда ўтказилади.

 

Тренер-ўқитувчиларга ва йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади: иккинчи, биринчи ва олий. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари малака тоифалари бериш бўйича масъул орган ҳисобланади. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали малака тоифасини бериш хизматлари кўрсатилади.

 

Давлат хизмати кўрсатилгани учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:

  • ариза кўриб чиқиш учун – БҲМнинг 10%и;
  • аттестацияни ўтказиш учун – 1 БҲМ.

 

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган ставканинг 90%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

Қуйидагилар йиғим тўлашдан озод этилади:

  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига эга бўлганлар;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар.

 

Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.

 

Ушбу Регламент «Халқаро тоифали тренер» малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2020 йилдан кучга кирди