Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Тўловга қобилиятсизлик: қонунларга қандай ўзгартиришлар киритилди

04.03.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.02.2024 йилдаги ЎРҚ-911-сонли “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат билан тўловга қобилиятсизликнинг алоҳида жиҳатларига оид 25 та қонунга ўзгартиришлар киритилди.

 

Солиқ кодексига киритилаётган қуйидаги ўзгартиришларга мувофиқ:

● Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида юзага келадиган барча турдаги жорий солиқ тўловларини (бундан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар солиғи, шунингдек ижтимоий солиқ мустасно) тўлаш, суд ажрими асосида жорий этилган суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатида тўхтатиб турилади. Бу ҳолда суд санация қилувчи бошқарувчининг ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган санадан эътиборан мазкур солиқ қарзлари олти ой ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади; 

● банкрот деб топилган қарздор юридик ва жисмоний шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларининг қарзни тўлашга йўналтирилган қисми даромад сифатида ҳисобга олинмайди.

 

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалари ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилади.

 

Жиноят кодекси, Фуқаролик кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев