Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНужно ли платить НДС, если выбывающий учредитель забирает основное средство Как подготовиться к маркировке напитков в алюминиевой таре Как вывести из оборота маркированный товар Правовые основы строительной деятельности Правовые основы строительной деятельности

Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун экспорт нархлари назорат қилинади

15.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2024 йилдаги “Республикада тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сон қарори қабул қилинди.  

 

Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ҳамда экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатилади.

 

Минимал экспорт нархлари белгиланадиган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари рўйхати ССП, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмалари таклифларига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Рўйхатга киритилган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари ҳар ойда ички ва ташқи бозор конъюнктураси таҳлили асосида шакллантирилади ҳамда тасдиқланади. Зарур ҳолларда, улар ой давомида қайта қўриб чиқилиши мумкин.

 

Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари минимал экспорт нархлари бўйича маълумотлар ССП томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади ва ССП, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмалари расмий сайтларида эълон қилиб борилади.

 

Бунда рўйхатга киритилган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари эълон қилинган кундан эътиборан икки иш куни ўтгач амалга киритилади. ССП доимий равишда божхона органларининг ахборот тизимига минимал экспорт нархлари бўйича маълумотлар онлайн тарзда тақдим этиб борилишини таъминлаши керак.

 

Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларининг экспорт нархлари минимал экспорт нархларидан пасайтирилганлиги ҳолати аниқлаганда, Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум