Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Улгуржи ва чакана савдо ўртасида қандай фарқ бор

12.03.2019

Читать на русском языке


Ушбу шарҳда – ўзи ишлаб чиқарган товарларни реализация қилишда, шунингдек улгуржи ва чакана савдода янгича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳақида сўз юритамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан улгуржи савдога лицензияларни бекор қилиш режалаштирилган эди (30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармон). Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ҳали ўзгартиришлар киритилмаган бўлса ҳам, Ҳукумат амалий чораларни кўришга киришди.

 

Улгуржи савдони давлат томонидан тартибга солишдан мақсад биринчи навбатда алоҳида ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилаш эди. Чунончи, улгуржи савдога лицензия олган корхоналаргина ўзлари ишлаб чиқармаган товарларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сота оларди. Бошқа томондан, улгуржи савдога лицензияси бўлмаган чакана корхоналарга ўтган ойдаги товар оборотининг 10%и доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан товарларни сотишга рухсат бериларди.  

 

Улгуржи савдога лицензиянинг бекор қилиниши ушбу чекловларга ўрин қолдирмади. Шу сабабли Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 8 мартдаги 201-сон қарори билан бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

 

Биринчидан, юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга нақд пулга сотишга рухсат берилди.  

 

Нақд ҳисоб-китоб қилиш шарти – тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлиши, битта шартнома доирасида қабул қилинадиган сумма 100 ЭКИҲдан кам бўлиши керак, НКМ чеки албатта расмийлаштирилади, пуллар эса инкассация қилинади ёки банкка мустақил равишда топширилади.

 

Иккинчидан, энди улгуржи савдони (юридик шахснинг бошқа юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга товарларни сотиши) нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга ошириш мумкин.

 

Бунда ҳам нақд пулда ҳисоб-китоб қилганда шартнома тузиш, НКМдан фойдаланиш, олинган нақд пулни инкассация қилиш (банкка топшириш) зарур, битта шартнома доирасидаги сумма эса 100 ЭКИҲдан ошиши мумкин эмас.

 

Учинчидан, чакана савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорларга товарларни хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулсиз шаклда, шу жумладан корпоратив пластик карталар орқали сотишга рухсат берилди. Бунда товар оборотидаги нақд пулсиз битимлар улушига қараб белгиланадиган чекловлар бекор қилинди.

 

Шу тариқа, улгуржи ва чакана савдо ўртасида фарқ қолмади.

 

Бу – муҳим! Чакана савдо корхоналарига бошқа юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган битта шартнома доирасида рухсат берилган нақд реализация суммаси масаласи тўғридан-тўғри тартибга солинмаган. Бироқ шарҳ муаллифи назорат қилувчи органларнинг эътирозларига йўл қўймаслик учун 100 ЭКИҲ доирасидаги чекловга риоя этишни тавсия қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.