Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Улуш киритиш асосида қуриш масалалари тартибга солинди

01.06.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 27.05.2020 йилдаги «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-4732-сон қарори қабул қилинди.

 

У билан Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда биноларни қуриш ҳамда улушдорларнинг маблағларидан фойдаланиш тартиби белгиланган.

 

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахслар (улушдорлар)нинг маблағларини фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхати (Электрон рўйхат)га киритилган қурувчилар жалб қилиши мумкин.

 

Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

  • кўп квартирали уйларни қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
  • қурилиш мажмуасига кирадиган кўп квартирали уйлар ва бошқа қурилиш объектлари қийматининг 20%идан кам бўлмаган миқдорда ўз молиявий ресурслари ёки мазкур маблағларга ёхуд унинг етишмаётган қисмига кредит ажратиш ҳақида банк кафолат хати мавжудлиги;
  • қурилиш мажмуаси учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси мавжудлиги («fast-track» усулида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно);
  • техник ва муаллифлик назорати ҳамда давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар тузилганлиги;
  • улушдорлар томонидан киритилган маблағларни жалб қилиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисобварақ очилганлиги.

 

Улуш киритиш асосида қурилиш учун маблағлар қурувчи ва улушдор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ жалб қилинади.

 

Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари улуш киритиш асосида қурилиш ҳақидаги маълумотларни юритади, қурувчиларни Электрон рўйхатга киритади ва шартномаларни ҳисобга қўяди.

 

Улушдорларнинг маблағлари қурувчининг ҳар бир қурилиш мажмуаси бўйича алоҳида банк ҳисобварағида жамланади ҳамда фақат қурувчи ва улушдорлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадлари учун йўналтирилади.

 

Қурувчилар:

  • улушдорларнинг маблағлари сарфланиши ҳамда қурилиш объектидаги ишлар ҳақида доимий равишда ўзларининг расмий веб-сайтлари ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ахборот бериб борадилар;
  • қурилиш объектини онлайн режимида кузатиш имкониятини таъминлайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Эльмира Сиразиева.