Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига қандай юборишади

04.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 424-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • ходимларни хизмат сафарига юбориш тартиби;
  • хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
  • хизмат сафарига юборилган ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётгаи шахсларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон журналлар юритиш тартиби.

 

Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хизмат сафари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш топширилди.

 

Низом қоидалари бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган бошқа жамғармалар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари бошқа барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.

 

Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот рахбари томонидан белгиланади, аммо йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 30 календарь кундан кўп бўлмаслиги лозим. Монтаж, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда, Президентнинг ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ ходимларни хизмат сафарига юборишда бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.

 

Хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда лавозими ва иш ҳақи сақланиб қолади. Хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар, транспорт харажатлари, шунингдек, кундалик харажатлари қопланади. Хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин пул кўринишидаги аванс тўланади. Бунда, ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч куни мобайнида аванс ҳисоботини тақдим қилиши керак.

 

Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари қўлланилади. Агар ходим хизмат сафарида дам олиш ёки байрам кунларида ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.