Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон жаҳон ўсимликлар ҳимояси тизимининг бир қисмига айланди

26.12.2019

Читать на русском языке

 

Давлатимиз Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга қўшилди (23.12.2019 йилдаги ЎРҚ-596-сон Қонунга қаранг).

 

У 1951 йил 6 декабрда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) олтинчи Конференциясида қабул қилинган. Ушбу халқаро ҳужжатнинг мақсади культивация қилинган ва ёввойи ҳолатда ўсувчи ўсимликларни интродукция ва зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш йўли билан ҳимоялаш ҳисобланади. Конвенция миссияси – ушбу мақсадларда давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш  ва ўсимликлардан тайёрланадиган маҳсулотларнинг халқаро савдосига кўмаклашиш.

 

Конвенцион органлар тизими Римда (Италия) жойлашган, ўсимлик ресурслари ва савдо алоқаларини ҳимоялаш соҳасида давлатлар саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда иштирокчилар ўртасида ахборот алмашинувига кўмаклашадиган Котибиятдан, шунингдек раҳбарлик қиладиган Фитосанитария тадбирлари бўйича комиссиясидан (аҳдлашувчи томонларнинг маслаҳат органи) иборат. Комиссия маслаҳат органи – 7 аъзодан иборат Бюрога эга, у стратегик курс, ҳамкорлик, молиявий ва оператив масалалар бўйича тавсияларни ишлаб чиқади. Минтақавий даражада ва мамлакат ичкарисида Конвенция сиёсатини амалга оширадиган ўсимликларни ҳимоялаш бўйича минтақавий ва миллий ташкилотлар фаолият юритади. 

 

Конвенция доирасида фитосанитария тадбирлари халқаро стандартлари (ФТХС) қабул қилинади, у инвазив зарарли организмларни, шу жумладан ўсимликларга билвосита зарар етказадиган ёввойи ўсимликларни қамраб олади. Зарарли организмларнинг кўчиб юришига доир стандартлар ер усти транспорти, кемалар, самолётлар, контейнерлар, сақлаш жойлари, тупроқ, ёғочли ўрамлар ва сақлаш учун фойдаланиладиган бошқа объектларни ўз ичига олади. ФТХС товарлар ва транспорт воситаларининг халқаро ҳаракатланиши билан боғлиқ фитосанитария хатарларини бошқаришга доир тавсияларни ўз ичига олганлиги сабабли хавфсиз савдога кўмаклашади.             

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.