Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон Кишинёв конвенциясига қўшилди

28.08.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил 26 августда қабул қилинган ЎРҚ-554-сон Қонун эълон қилинди.

 

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция МДҲ иштирокчи давлатлари президентларининг 2002 йил 7 октябрда Кишинёвда ўтказилган саммитида қабул қилинган.

 

Таъкидлаш жоизки, у 1994 йилдаги Минск конвенциясига асосланади ва унинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ҳужжатларнинг бир хил номланиши ва ўхшаш тузилмага эгалиги (иккаласи ҳам 5 бўлимдан иборат, уларни номлари ҳам бир хилда) бежиз эмас. Уларнинг мазмуни ҳам бир хил. Кишинёв конвенцияси матни базавий тамойиллар, умумий тартиб-таомилларга оид масалалар, шунингдек никоҳ-оила ва мулкий муносабатларни тартибга солиш борасида олдинги ҳужжатни сўзма-сўз такрорлайди.

 

Бироқ ҳужжатлар бир-бирини айнан такрорламайди – бу мантиқсиз бўларди. Кишинёв конвенцияси ҳажм жиҳатдан каттароқ, айни пайтда 124 моддадан иборат (Минск конвенциясида – 87 та модда). Бунга сабаб судда жиноий ишларни юритишга бағишланган тўртинчи бўлимнинг батафсил ва аниқлаштирилган ҳолда берилишидир.

 

Халқаро жиноятчиларни бериш (экстрадиция қилиш) масалалари борасида фарқлар кўп. Масалан, бунда, Минск конвенциясидан фарқли равишда, жиноятларга хос айрим аломатларни тавсифлаш ва уларни бериш тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда фойдаланиладиган атамалар таърифида миллий қонунчиликдаги мавжуд фарқлар ҳисобга олинмаслиги қайд этилган. Кишинёв конвенцияси қўлга олинганларни ҳимоялаш ҳуқуқини таъминлайди.

 

Ҳибсга олинган шахслар, уларни ҳимоячилари ёки қонуний вакиллари сўраётган томоннинг судига ёки бошқа ваколатли муассасасига тўхтатиш чораси қўлланиши ва унинг муддатини узайтирилиши устидан шикоят қилишлари мумкин. Экстрадация қилишни рад этиш учун асослар рўйхати кенгайтирилди. Ўлим жазоси қўлланмайдиган мамлакат жиноятчини берган бўлса, «ватанида» унга нисбатан бундай жазо қўлланмаслиги қайд этилди.  

 

Шу жиҳатдан олганда, Кишинёв конвенцияси трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзаро муносабатларни тартибга солишда МДҲ ҳудудига кўпроқ тўғри келади.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.