Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ўзбекистон МДҲнинг саноат соҳасидаги битимига қўшилди

19.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 6.04.2021 йилдаги «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги ПҚ-5056-сон қарори қабул қилинди.

 

МДҲ иштирокчи-давлатларининг саноат соҳасида ҳамкорлиги ва саноат сиёсати бўйича Кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битим 2012 йил 30 майда Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

 

Битим тарафлари қуйидаги йўналишлар бўйича МДҲ иштирокчи-давлатларининг саноат соҳасида ҳамкорлик қиладилар:

  • саноат сиёсати бўйича қарорларни ўзаро келишилган ҳолда ишлаб чиқиш;
  • саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича МДҲ доирасида қабул қилинган халқаро шартномалар ва қарорлар ижросини таъминлаш;
  • ушбу Битимнинг иштирокчи-давлатларининг алоҳида саноат тармоқлари бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш, саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини келишиш, қўшма дастурлар ва лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;
  • саноат тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган саноат соҳасидаги ҳамкорликдаги хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва бошқалар.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.04.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Во
ҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах