Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонда 28 тоифадаги визалар

25.10.2019

Читать на русском языке

 

Уларнинг барчаси тизимлаштирилиб, битта умумий рўйхатга бирлаштирилди (21.10.2019 йилдаги 885-сон ВМҚга қаранг).

 

Умумий рўйхатга йил бошида чет элликларнинг алоҳида гуруҳлари учун жорий этилган кириш визаларининг қўшимча (электрон бўлмаган) тоифалари, шунингдек:

  • дипломатик кириш визаси - доимий аккредитация қилинганлар учун (D-1), вақтинча турганлар учун (D-2), дипломатик паспорт эгалари учун туристик (DT);
  • хизмат кириш визаси - доимий аккредитация қилинганлар учун (S-1), вақтинча (S-2), Ўзбекистон давлат ташкилотларининг таклифи бўйича (S-3);
  • расмий кириш визаси - расмий ва давлат ташрифлари доирасида (О);
  • ишбилармонлик кириш визаси -Ўзбекистоннинг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун (В-1) ва бизнес виза (В-2);
  • туристик (Т)  ва гуруҳли туристик кириш визаси (TG);
  • ишчи кириш визаси - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида (Е);
  • матбуот вакиллари учун кириш визаси - Ўзбекистон ТИВда доимий аккредитация қилинган (J-1), “Дунё” ААда вақтинча аккредитация қилинганлар (J-2); меҳмон кириш визаси - ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон фуқароларининг таклифи бўйича (PV-1), хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича (PV-2);
  • ўқув (доимий асосда - таълим даврига, А-1) ва ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистонда доимий асосда ишга жойлашишда, А-2);
  • экипаж (С-1) ва ҳайдовчилар (С-2) учун кириш визаси;
  • чиқиш (EXIT) ва транзит (TRAN) визаси киритилди.

 

Муддатлари ва тавсифи кўрсатилган электрон бўлмаган визалар тоифаларининг тўлиқ рўйхати – бу ерда.

 

Бундан ташқари, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ягона рўйхати алоҳида тузилган. Бундай мамлакатлар сони 86 та, бунда айримлари учун визасиз режим фақат келаси йили амал қилишни бошлайди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Чекланмаган муддат

60 кунгача

30 кунгача

7 кундан кўп бўлмаган

Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина

Қирғизистон Республикаси

Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней-Доруссалом, Исроил, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Латвия, Литва, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, БАА, Португалия, Болгария, Индонезия, Кипр, Корея Республикаси, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия, Словения, Тожикистон, Хорватия, Чили, Руминия, Сингапур,

Словакия, Буюк Британия, Туркия, Бразилия, ГФР, Финляндия, Франция, Черногория, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония;

2020 йил 1 январдан бошлаб –Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикана, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Люсия, Багама Ороллари, Доминика, Сент-Китс ва Невис, Ямайка

Хитой, шу жумладан Гонконг ММҲ –2020 йил 1 январдан ва қайтувчи авиачипта мавжуд бўлганда

 

Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак. Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 

30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим давлат чегараси кесиб ўтилган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Бу ерда 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.