Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил бўйича имтиҳон қанчага тушади

12.06.2019

Читать на русском языке

 

Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи тасдиқланди (11.06.2019 йилда 3167-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ҳужжат 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси малакасини баҳолатиши, ш.ж. чет тилини билиш даражасини тасдиқлаши мумкин. Билимни баҳолаш марказлари ана шундай хизматларни кўрсатади. Бу даъвогарга тегишли сертификат олиш ва Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига кириш имконини беради (батафсил қаранг).

 

Малака имтиҳонида иштирок этиш қийматини марказлар мустақил равишда белгилайди, бироқ Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет тили бўйича имтиҳон қийматининг чекланган даражасини белгилайди.

 

Қабул қилинган ҳужжатдан келиб чиқилса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараварини, яъни 304 095 сўмни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан ЭКИҲ ўрнига базавий ҳисоблаш миқдори қўлланилади. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.