Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

«Ўзсаноатқурилишбанк» ХМК иштирокида трансформация қилинади

30.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.03.2021 йилдаги «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 161-сон қарор қабул қилинди.

 

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фаолиятини жаҳон тажрибаси асосида трансформация қилиш мақсадида Халқаро молия корпорацияси томонидан ажратиладиган кредитни тўлиқ ёки унинг бир қисмини банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 75,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

 

Банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • банк кузатув кенгашининг янги таркибини банк стратегияси йўналишидан келиб чиққан ҳолда халқаро банк тажрибасига эга мустақил аъзоларни жалб қилиш ва уларнинг сонини беш нафарга етказиш (банк кузатув кенгаши аъзолари сони тўққиз нафар эканлигини инобатга олган ҳолда) орқали шакллантириш;
  • давлат улуши мавжуд ташкилотлар билан ҳар қандай операцияларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш ва унга риоя қилиш;
  • ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришда операцион мустақиллик, бозор тамойиллари ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда банкнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан мустақил равишда банк сиёсати асосида қарор қабул қилиш;
  • банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав капиталига банк маблағларини инвестиция тариқасида жалб қилишни ман этиш ва бошқалар.

 

Молия вазирлиги томонидан банк билан биргаликда икки ой муддатда 2023 йил якунига қадар банкни хусусийлаштириш жараёнини амалга оширишга доир «йўл харитаси» ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.

 

Банк кузатув кенгаши ва бошқарувига қуйидагилар тавсия этилди:

  • бош офис ва филиаллар тармоғи ходимларини рағбатлантириш механизмига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шу жумладан мижозларнинг садоқати ва қониқиш даражасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) жорий этиш жараёнини жадаллаштириш;
  • банкнинг инвестиция фаолияти натижасида харид қилинган ва банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотиш;
  • валюта кредитлари улушини камайтириш бўйича самарали чоралар кўриш;
  • банк хизматларининг жозибадорлигини ошириш, замонавий ва масофавий хизмат турларини, IT-технологияларни қўллашни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.