Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Валюта бойликларининг қонунга хилоф айланмаси учун қанча йил “беришади”

16.01.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритилди (15.01.2019 йилдаги ЎРҚ-516-сон Қонунга қаранг).

 

Маълумот учун: мазкур шарҳ контекстида валюта бойликлари деганда қуйидагиларни тушуниш зарур:

  • чет эл валютаси;
  • қимматли қоғозлар - чет эл валютасидаги фонд бойликлари (акциялар, облигациялар ва бошқалар);
  • чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва бошқалар);
  • қимматбаҳо металлар - ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий), металлар шундай металлардан ишланган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари бундан мустасно;
  • табиий қимматбаҳо тошлар - сайқал берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут, александрит, шунингдек марварид, шундай тошлардан ишланган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари бундан мустасно.

 

Маъмурий жавобгарлик

 

Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жазо чораси сифатида энди ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш қўлланилади. Миқдори 20 ЭКИҲгача (илгари - 3 дан 5 ЭКИҲгача) оширилган жарима муқобил сифатида қонунга асосан маъмурий қамоққа олиниши лозим бўлмаган қуйидаги ҳуқуқбузарлардан ундирилади:

 

а) ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар (МЖТКнинг 16-моддаси 1-қисми);

 

б) МЖТКнинг 29-моддаси иккинчи қисмига асосан:

  • ҳомиладор аёллар, 3 ёшгача боласи бўлган аёллар;
  • 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахслар;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари.

 

Валюта бойликларини мусодара қилиш қўшимча жазо чораси тури сифатида сақлаб қолинади ва маъмурий қамоққа олиш ёки жарима билан бир вақтда қўлланилади.

 

Жиноий жавобгарлик

 

Илгари айбдорни ЖКнинг 177-моддаси 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун қуйидаги иккита омилнинг жамига риоя қилиш талаб этиларди:

  • шахсга бир йил давомида худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо чораси қўлланилган (МЖТКнинг 170-моддаси бўйича маъмурий преюдиция, таҳр.);
  • қонунга хилоф равишда олинган ёки ўтказилган валюта бойликларининг миқдори: агар у анча миқдорга (100 дан 300 ЭКИҲгача, таҳр.) етмаган бўлса, шахс такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда ҳам яна маъмурий жавобгарликка тортилар эди.

 

Энди эса валюта бойликларини анча миқдорда қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш малакаланган жиноят таркиби (ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми) ҳисобланади, унинг учун оширилган санкциялар белгиланган: 100 дан 300 ЭКИҲгача жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Бу ҳолатда айбдор илгари маъмурий жазога тортилган ёки тортилмаганлиги аҳамиятга эга эмас.

 

Шу тариқа, маъмурий преюдиция айбдорни ЖКнинг 177-моддаси 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутадиган ягона аломат сифатида сақлаб қолинган. Бунда санкциялар ҳам бу ерда кучайтирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Жиноят кодексининг 177-моддаси биринчи қисми билан назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун санкциялар

2019 йил 16 январга қадар

2019 йил 16 январдан бошлаб

75 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

75 дан 100 ЭКИҲгача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Қонун чиқарувчилар мазкур жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этиш жиҳатларини ҳам тегишли санкциялар миқдорини оширган ҳолда эътибордан четда қолдиришмади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

2019 йил 16 январга қадар

2019 йил 16 январдан бошлаб

Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;  кўп миқдорда (300 дан 500 ЭКИҲгача, таҳр.); бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун санкциялар

75 дан 200 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари

300 дан 500 ЭКИҲгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

Жуда кўп миқдорда (500 ЭКИҲ ва ундан ортиқ, таҳр.); уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун санкция:

200 дан 500 ЭКИҲгача жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Маълумот учун: жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Шу боис, 2019 йил 16 январга қадар содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун (жиноят иши қўзғатилган ва суднинг айблов ҳукми чиқарилиши санасидан қатъи назар, таҳр.) кўрсатилган санагача амал қилган санкциялар қўлланилиши керак (юқорига қаранг).

 

Илгаригидек, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс ЖКнинг 177-моддаги биноан жавобгарликка тортилмайди.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 16.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах