Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Валютани $100 доирасида паспортсиз сотиб олиш мумкин

24.10.2019

Читать на русском языке

Бундай имконият Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар туфайли юзага келди (рўйхат рақами 3029-3, 17.10.2019 йил).

 

Энди резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютаси харид қилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозим эмас. Бундай операцияни амалга оширишда валюта олинганлигини тасдиқловчи маълумотномада «Ф.И.О.» графасини тўлдирмайдилар. Бунда айирбошлаш шохобчалари ходимлари идентификация қилувчи ҳужжатсиз айнан қандай тарзда шахснинг резидентлигини аниқлашлари аниқлаштирилмаяпти.

 

Маълумот учун: Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан жисмоний шахслар-резидентлар – бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

 

Бундан ташқари, халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини харид қилишда жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди ариза тақдим этмайдилар. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (ЯТТ учун) етарли бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Ленара Хикматова.