Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Япония Ўзбекистонда 3 та инвестиция лойиҳасида иштирок этади

13.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2020 йилдаги «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 28.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4553-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қабул қилинган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ўртасида 16.12.2019 йилда имзоланган меморандумга мувофиқ қуйидаги учта лойиҳани амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • 2020-2021 йилларда Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини ташкил этиш (Дата-марказ);
  • «Ўзбектелеком» АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш;
  • «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш.

 

Лойиҳаларни молиялаштириш учун JBIC ва Япониянинг «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» (SMBC) банки томонидан жами $162,95 млн эквивалентида япон иенасидаги кредитлар ажратилади.

 

Ҳужжат билан умумий қиймати $193,73 млн га тенг учта лойиҳани молиялаштириш манбалари тасдиқланди:

  • JBICнинг 10 йил муддатга, JPY CIRR плюс 1,48 фоиз, шу жумладан ТИФ Миллий банкининг 0,5% миқдоридаги банк маржасига тенг йиллик фоиз ставкада $138,51 млн эквивалентида япон иенасидаги кредити;
  • SMBCнинг 6 йил муддатга, 6 ойлик LIBOR плюс 4 фоиз, шу жумладан ТИФ Миллий банкининг 0,5% миқдоридаги банк маржасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкада $24,4 млн эквивалентида япон иенасидаги кредити;
  • «Ўзбектелеком» АКнинг $6,42 млн миқдоридаги ўз маблағлари;
  • Ўзбекистоннинг $24,36 млн миқдорида солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишидаги улуши.

 

«Ўзбектелеком» АК JBIC ва SMBC кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади, шунингдек кредитларни қайтариш, шу жумладан мажбурият комиссияси, фоизлар ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳаларнинг ТИА параметрлари қарорга иловаларда келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.