Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Яшаш гувоҳномаси олиш шартларидан бири – кўчмас мулкни харид қилиш

08.01.2019

Читать на русском языке

109 та давлат фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилганларидан кейин яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, яшаш гувоҳномаси хорижий фуқаронинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг[1] Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқлайди. Ҳужжат 5 йил муддатга берилади, бу муддат узайтирилиши мумкин. Уни бериш тартиби Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомда (26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова) белгиланган.  Бир нечта давлат органлари хулоса берадилар, шу боис бу таомил анча вақтни олади.

 

Энди 109 та давлат фуқаролари учун яшаш гувоҳномасини олиш соддалаштирилади. Бунинг учун қуйидаги жойлардаги кўчмас мулкни харид қилиш керак бўлади:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 400 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган эквивалентда;
  • Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган эквивалентда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган эквивалентда.

 

Таъкидлаш жоизки, айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилгунига қадар янги тартиб-қоидаларни амалда қўллаш бироз мушкул бўлади.

 

Масалан, Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (рўйхат рақами 2090, 30.03.2010 й.) 57-бандига мувофиқ кўчмас мулкни харид қилиш учун хорижлик фуқарода яшаш гувоҳномаси бўлиши лозим. Бундан ташқари, қандай мол-мулкни (турар ва/ёки нотурар жойни) харид қилиш кераклиги аниқ айтилмаган.

 

Яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида якуний қарор қабул қилишга қай бири: кўчмас мулк харид қилинганлиги далили ёки ваколатли органларнинг хулосаси кўпроқ таъсир кўрсатиши ҳам аниқ эмас. Бунинг учун Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомга (26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова) ўзгартиришлар киритилишини кутиш керак бўлади. 

Самир Латипов.



[1]  «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргандан кейин мамлакатимизга келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигининг исботига эга бўлмаган шахслар.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Гость. :

2019-01-09 18:48:53

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_