Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Яйловлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинди

21.05.2019

Читать на русском языке

 

20.05.2019 йилдаги «Яйловлар тўғрисида»ги ЎРҚ–538-сон Қонун эълон қилинди.

 

Яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир. Улар чўлдаги, ярим чўлдаги, тоғ олдидаги, тоғдаги (мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади) ва текисликдаги, сув билан таъминланган ҳамда сув билан таъминланмаган яйловларга ажратилади.

 

Юридик ва жисмоний шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ер участкаларини доимий эгалик қилишга, ижарага, шунингдек вақтинча фойдаланишга олиш йўли билан яйловлардан фойдаланиши мумкин. Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.

 

Яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш мақсадида участкага тушадиган энг кўп юклама нормасини ҳисобга олган ҳолда яйловлар бўлиниб, участкалардан вақти-вақти билан ва изчил фойдаланиш ташкил этилади. Яйловлардан фойдаланиш нормалари ва муддатлари яйловларни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда геоботаник жиҳатдан текшириш материаллари асосида белгиланади. Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш яйловларнинг турига, яйловнинг муайян участкасида ўтлатиладиган чорва молларининг тури ва сонига қараб тасдиқланадиган яйловлардан фойдаланиш нормалари ҳамда муддатларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

 

Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.

 

Таназзулга учраган яйловларни такрор кўпайтириш ва тиклаш, Қизил китобга киритилган камёб ҳамда йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари (Давергеодезкадастрқўм, Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси) томонидан яйловлардан фойдаланишга чекловлар ҳамда тақиқлар белгиланади. Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

  • юридик шахс тугатилганда ёхуд жисмоний шахс вафот этганда;
  • яйловлар берилган муддат тугаганда;
  • бошқа мақсадда фойдаланилганда ёки оқилона фойдаланилмаганда;
  • яйлов ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
  • яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.

 

Ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг яйловлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидани тартибга солиш доирасидаги ваколатлари, шунингдек яйловларни муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича аниқ чора-тадбирлар, уларни инвентаризациядан ўтказиш, геоботаник жиҳатдан текшириш ва мониторинг қилиш тартиби ҳам белгиланган.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.