Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отчитаться по налогу на прибыль перешедшим на упрощенный НДС Маркированный товар в чеке онлайн-ККТ: что изменилось для продавцов в 2026 году Кому вернут 90% земельного налога в 2027 году Новые стимулы для тепличного бизнеса: что меняет Постановление Президента №ПП-371

ЙҲҚни бузиш ҳолатлари бўйича телефон, видео- ва фотокамералар ёзувлари қабул қилинади

16.11.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (11.11.2020 йилдаги 713-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 июлдан ИИБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг автомобилларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ЙҲҚни бузиш ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш бошланган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб видеокузатув, тасвирга олиш техник воситалари ва мобиль қурилмалар орқали қайд этилган бундай ёзувларни юбориш мумкин. Бунда тартиб ўзгартирилмайди:

  • видео марказлаштирилган тизим орқали (ejarima.uz) юборилади. Унда ҳуқуқбузарлик ҳолати, содир этилган санаси ва вақти, транспорт воситасининг маркаси ва давлат рақами аниқ кўринган бўлиши лозим;
  • видеоёзувларни юборганларга мукофотлар БҲМнинг 5%и миқдорида ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан тўланади;
  • видеоёзувларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, улар учун ҳақ тўлаш жорий схема бўйича амалга оширилади (бу ерда қаранг);
  • ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувни тақдим этган шахс ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

 

Бу – муҳим! Юқорида баён этилган тартиб МЖТКнинг 125–127, 1282, 1283, 131, 135, 1351, 136, 138–141, 1763 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Олег Заманов.