Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

1.07.2019 йилдан ЙҲҚ бузилиши қайд этилган видеоёзувлар учун ЭКИҲнинг 5%и тўлана бошлайди

25.09.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 747-сон қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётганда ушбу янгиликдан хабардор қилган эдик (шарҳга қаранг).

 

Кўрсатилган санадан бошлаб видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширилади. Жисмоний ва юридик шахслар jarima.uz сайти орқали бундай далилларни юбора оладилар. Бунда жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурий бўлади.  

 

Бу – муҳим! Тақдим этилган материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади. МЖТКнинг 17-1, 283, 291, 309-1-моддаларига мувофиқ, улар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди, маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарор эса ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз чиқарилади;
  • жисмоний шахс – транспорт воситасининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси маъмурий жавобгарликка тортилади. Уларга почта орқали қарор нусхаси юборилади;
  • ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди (жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят кўриб чиқилаётган ҳоллар бундан мустасно);
  • жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун давомида жарима тўланиши керак;
  • агар юқорида кўрсатилган муддатда жарима тўланмаган бўлса, транспорт воситаси жарима тўлиқ тўлангунига қадар ушлаб турилади.

 

ДЙҲХХ маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан 3 иш куни мобайнида қарорлар қабул қилинади. Бунда видеоёзувлар ва аризалар қуйидаги талабларга мувофиқ келиши текширилади:

 

Видеоёзувларга қўйиладиган талаблар

Аризаларга қўйиладиган талаблар

– содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати, транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси, ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт аниқ акс эттирилиши лозим;

 

– видеоёзувга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади, бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим).

 

Қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:

 

– фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами (видеоёзув юридик шахс вакили номидан юборилганда);

 

– уяли телефон рақами ёки банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;

 

– ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт.

 

Ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берган шахсга уни кўриб чиқиш натижаси юзасидан 15 кун муддат ичида жавоб юборилади.

 

Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси бўйича (рўйхати – бу ерда) видеорегистраторлар асосида жарима солинмайди.

 

Бу – муҳим! Ҳар битта хабар учун уни юборган шахслар ундирилган жарима ҳисобидан ЭКИҲнинг 5%и миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки пластик картасига ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказилади. Бунда унинг шахси сир сақланади.

 

Бошқа (жарима билан боғлиқ бўлмаган) маъмурий жазо чораси қўлланган бўлса, хабар юборган шахслар Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган тартибда рағбатлантирилади. Бунда ҳам улар ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда пул маблағлари билан рағбатлантирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2019 йилдан кучга киради.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_