Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Юнусобод туманидаги ХУМШ ва кўп қаватли уйларда тажриба ўтказилади

08.01.2019

Читать на русском языке

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида пойтахт ҳокимлиги ва УЖКХ вазирлиги тажриба ўтказади. Кўп квартирали уйлар профессионал бошқарув компанияларига бошқарувга берилади ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2019 йилдаги 5-сон қарорида назарда тутилган.

 

Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ушбу тажрибани жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарор  2020 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқилади.

 

Тажриба: нима ва қандай?

 

Тажриба доирасида туманнинг барча ХУМШлари профессионал бошқарув компаниялари билан шартнома тузишлари кўзланмоқда.

 

Белгиланишича, тажриба доирасида:

  • кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниялари туман ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлардаги турар-жойлар мулкдорларининг ишончли шахслари билан биргаликда ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади;
  • кўп квартирали уй-жой фондининг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бошқарув компанияси томонидан кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари ёки уларнинг ишончли шахслари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда тузилган шартнома шартларини бажариш кўп квартирали уйдаги турар-жойларнинг барча мулкдорлари учун мажбурий ҳисобланади;
  • кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва нотурар-жойлар мулкдорларининг тўловлари миқдори кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида туман ҳалқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланадиган энг кам миқдордан паст бўлмаган миқдорда белгиланади;
  • кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари шартномага мувофиқ умумий фойдаланишдаги мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича мажбурий бадалларни ҳар ой тўлаши шарт;
  • бошқарув компанияси ўз фаолиятини турар-жойлар мулкдорлари олдида ҳисобдорлик ва ошкоралик асосида амалга оширади ҳамда ҳар чоракда ҳисобот бериб боради;
  • бошқарув компанияси мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга мулкдорлар номидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати ва етказиб бериш масалалари бўйича мурожаат этишга ҳақли;
  • кўп квартирали уйда турар-жойларни сотиб олувчи шахслар мулкдорлик ҳуқуқи юзага келган вақтдан бошлаб, умумий мулкни сақлаш харажатларини амалга оширади;
  • бошқарув компанияси турар-жойлар мулкдорларидан умумий мулкни сақлаш бўйича ўз вақтида тўланмаган мажбурий бадалларни белгиланган тартибда ундириш ҳуқуқига эга;
  • мулкдорнинг унга тегишли бўлган турар-жойдан фойдаланмаслиги ёки умумий мулкдан фойданишни рад этиши уни мажбурий тўловларни тўлиқ ёки қисман тўлашдан озод этмайди.

 

2019 йил январь ойининг охирига қадар танлов ўтказиш тартиби, лотлар рўйхати белгиланади ва намунавий шартнома ишлаб чиқилади Бундан ташқари, УЖКХ вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда кўп квартирали уйни ва унинг олдидаги участкаларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларини  тасдиқлайдилар.

 

Белгиланишича, тажрибада иштирок этаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитлари бошқарув компанияларига қайта расмийлаштирилади ҳамда дебиторлик қарзлар ва кредитлар бўйича қарзлар уларга ўтказилади.

 

Бошқарув компанияларига имтиёзлар тақдим этилди

 

Қарор билан бошқарув компанияларига қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди:

  • уларнинг шартнома доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун олинган даромадлари ҚҚС ва юридик шахсларнинг даромад солиғидан;
  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материаллар ва ускуналар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_