Президентнинг 07.07.2026 йилдаги "Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-251-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат юк автомобиллари паркини янгилаш ва модернизация қилиш, халқаро транспорт хизматлари бозорида маҳаллий ташувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт харажатларини камайтириш, шунингдек, юкларни ташқи бозорларга етказиб бериш муддатларини қисқартиришга қаратилган.
2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган юк ташиш учун мўлжалланган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) импорт қилишда божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкалари қўлланилади:
• "Евро-5" ва ундан юқори экологик синф талабларига жавоб берадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 870121, 8701 22, 8701 23, 870124);
• тўлиқ массаси 15 тоннадан ортиқ ёки кузовининг ички ҳажми 76 куб метрдан кам бўлмаган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).
Белгиланишича, автотранспорт воситалари ТИФ ТН коди ўзгартирилган ҳолда экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозланганда (ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳоллари бундан мустасно) божхона расмийлаштируви санасидан бошлаб уч йил мобайнида мазкур имтиёзлар бекор қилинади ва тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





