Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Зиддиятлар бўлмайди – бизнесни тугатишнинг янги тартиби қонунларда қайд этилди

16.12.2019

Читать на русском языке

 

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонунларга тузатишлар киритилди (11.12.2019 йилдаги ЎРҚ-592-сон Қонунга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан тугатиш жараёнлари соддалаштирилади. Хусусан, корхонани тугатиш тўғрисидаги эълон бундан буён босма нашрларда берилмайди – уни Давлат хизматлари агентлиги сайтига жойлаштиришнинг ўзи етарли бўлади. Фаолият юритмаётган корхоналарга фаолиятини тиклашга имконият берилади – аввалига 3 йилга фаолият юритилмайдиган режимга ўтказилади, бу ёрдам бермаса тугатилади. Барча ўзгартиришлар ҳақида батафсил бу ерда, бу ерда ва бу ерда ёзганмиз.  

 

Илгари қонуности ҳужжатларида қабул қилинган тузатишлар билан қайд этилган янги тартиб элементлари Фуқаролик кодекси ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлари тўғрисида» ва «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунларга киритилди.

 

Шу тариқа, янги механизмни амалиётга жорий этишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қонун ва қонуности ҳужжатлари ўртасидаги эҳтимолий зиддиятлар бартараф этилди.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум