Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ходимни корхонанинг ўзи судга топшириши керак

20.01.2017

Мазкур мақолада – тадбиркорлик субъектларининг жиноят судлов ишларида иштирок этишининг алоҳида масалаларини такомиллаштириш бўйича экспертларимиз таклифлари хусусида сўз боради.

ЖПКнинг 325-моддасига кўра, ЖКнинг 167(ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)170(алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш)172(мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш)173- (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида кўзда тутилган ҳамда устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар  фақат мазкур юридик шахс раҳбари, мулкдори ваколатли органи аризасига кўра қўзғатилади.

 

Ушбу қоида 2012 йилда қуйидаги ҳолатлар муносабати билан жорий этилган эди:

 

Биринчидан, агар ходимнинг ҳаракатлари натижасида жабрланган — фаолияти асоси оммавий мулк эмас, балки хусусий мулк бўлган юридик шахс бўлса, давлат ва жамият манфаатлари тўғридан-тўғри камситилмайди.

 

Иккинчидан, хусусий ташкилотларда бевосита иш тартиби унинг раҳбарлари томонидан белгиланади ва ҳар доим ҳам ёзма йўриқномалар тарзида бўлмайди. Шу тариқа қонунчилик тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг фақат асосий масалаларини тартибга солади, ўз ишининг тафсилотларини эса ҳар бир ташкилотнинг ўзи ўрнатади. Тегишинча, мансаб суиистеъмолликлари хусусида гап кетганда фақат иш берувчининг ўзи ушбу саволга жавоб бера олади: ташкилотнинг ички ўрнатилган тартибига кўра ходим у ёки бу ҳаракатларни содир этишга (содир этмасликка) ҳақлимиди, яъни унинг ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик деб тан олинадими?

 

Учинчидан, бозор иқтисодиёти шароитларида хусусий ташкилот ўз мулкини мустақил равишда тасарруф этади, демакки, шундай зарар мавжудлигини фақат у тан олишга ҳақли. Башарти зарарлар солиқ солишга таъсир кўрсатмайдиган бўлса, унинг томонидан зарар эмас, балки оддий харажатлар деб баҳоланиши мумкин.

 

Тўртинчидан, мазкур норма бизнес жараёнларига тўсқинлик қилувчи  жиноят судлов ишлари харажатлари — тафтиш, тергов ҳаракатларида иштирок этиш, юридик хизматларга чиқимлар ва бошқалардан  ташкилотнинг ўзини ҳимоялайди.

 

Юқорида тилга олинган ҳолатлар нафақат ЖКнинг 167-, 170-,172-, 173-моддаларида кўзда тутилган жиноятларни тергов қилишда аҳамиятга эга. Таърифланган тамойил бошқа баъзи ҳолатларга нисбатан ҳам қўлланса бўлади. Масалан, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, моҳияти бўйича эса, тижорат сирини ошкор қилиш  (ЖК 191-модда) ва нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олишдан (ЖК 19210-модда) жабрланганлар, бунда ташкилотнинг ўзи зарар кўради, фуқаролар, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари бузилмайди.

 

Аммо бугунги босқичда қонунчилик негадир ЖКнинг фақат 4 та моддасида тўхтаб қолди. Шу боис уларнинг рўйхатини, биринчи навбатда,  ЖКнинг 191- ва 19210-моддаларини қўшган ҳолда кенгайтиришни таклиф этамиз. Бу жиноий жавобгарликни либераллаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига  ноқонуний аралашувда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Мол-мулкни хатлашнинг суд тартиби зарурми?