Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ тизими: муаммолар ва истиқболлар

23.05.2022

Читать на русском языке

Мундарижа:

- 2018-2021 йиллар динамикасида  солиқлар тушуми таҳлили;

- йўналишлар бўйича солиқ ислоҳоти ижроси таҳлили;

- солиқ тизими бўйича таклифлар.

 

 

 

Мақолада тақдим этилган барча рақамларга доир маълумотлар

очиқ манбалардан олинган

 

Солиқ тизимининг муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг мумкин бўлган истиқболларини тақдим этишдан олдин, уни ривожлантиришнинг амалдаги шароитларини кўриб чиқамиз. 2021 йил якунлари бўйича Консолидациялашган бюджет (Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари) даромадлари 196,4 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 26,7%) ташкил этди. 1-жадвалдан кўринадики, ЯИМга нисбатан Консолидациялашган бюджет даромадлари улуши динамикада деярли ўзгармаган ва аксинча ўсиш тенденциясига эга. Буни айниқса 2022 йил учун даромадлар прогнози тасдиқлайди - даромадларнинг ЯИМга нисбати 30,3% даражасида прогноз қилинмоқда.

 

  Бюджетга даромадлар тушумининг ошиши/камайишига умуман қуйидаги омиллар таъсир этади:

- республика иқтисодиётининг ўсиши;

- сўмнинг эркин айирбошлаш курсини жорий қилиш;

- қимматбаҳо ва рангли металларга жаҳон нархларининг нисбатан юқорилиги;

- пандемия вақтида карантин чораларининг жорий этилиши ва енгиллаштирилиши;

- солиқ ислоҳоти;

- солиқ маъмуриятчилигининг янги инструментларини жорий этиш.

 

1-жадвал. 2018-22 йиллар учун ЯИМга нисбатан бюджетлар даромадлари

           млрд сўм


2018 й.

 

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й., прогноз

сумма

   ЯИМга нисбатан %да

сумма

ЯИМга нисбатан %да

сумма

ЯИМга нисбатан %да

сумма

ЯИМга нисбатан %да

сумма

ЯИМга нисбатан %да

ЯИМ

406 648

529 391

602 551

734 588

              839 989

Консолидациялашган бюджет даромадлари

 

107 035

 

26,3%

137 057

25,9%

156 249

25,9%

196 405

26,7%

 

254 582,5

 

30,3%

Давлат бюджети даромадлари

79 099

19,5%

112 165

21,2%

132 938

22,1%

164 681

22,4%

 

199 500

 

23,7%

 

Охирги уч йил учун солиқ тизимининг таркибий таҳлили (2-жадвал) қуйидагиларни кўрсатади:

- билвосита солиқларнинг улуши (2021 йилда - 34,2%) Давлат бюджети даромадлари таркибида 2019 йилдан бошлаб жиддий қисқарди. Сабаблари: ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача пасайтирилиши, ҚҚСни ҳисобга олиш ва қоплашнинг тўлақонли тизимининг жорий қилиниши, импортга акциз солиғи бўйича ноль даражали ставкаларнинг жорий этилиши;

- бевосита солиқларнинг улуши жиддий ўсди (2021 йилда - 35,8%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ бўйича бюджетга тушумнинг ошиши (қимматбаҳо ва рангли металларга жаҳон нархининг ва реализациянинг ўсиши ҳисобига), фойда солиғи ставкасининг 14%дан 15%гача ошиши;

- ресурс солиқларининг улуши камаймоқда (2021 йилда - 14%). Сабаблари: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларининг пасайиши;

- бошқа даромадлар жиддий ўсмоқда (2021 йилда - 16%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖдан дивидендлар бўйича бюджетга тушумнинг ошиши.

 

 

 

2-жадвал. Давлат бюджетининг 2019-2021 йиллардаги ижроси ҳақида маълумот   

млрд сўм


2019 й.

2020 й.

2021 й.

Ўсиш         2021/2019

сумма

салмоғи %да

     сумма

салмоғи %да

сумма

салмоғи %да

%да

Давлат бюджети даромадлари

112 165

132 938

164 681

146,8

шу жумладан:







 

1. Билвосита солиқлар - жами

46 429

41,4

46 428

34,9

56 292

34,2

121,2

2.1 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС):

33 810

30,1

31 177

23,5

38 439

23,3

113,7

- ҚҚС бўйича тушумлар

37 055

33,0

40 224

30,3

52 856

32,1

142,6

- ҚҚС бўйича қоплаш

-3 245

-2,4

-9 046

-6,8

-14 417

-8,8

444,3

2.2 Акциз солиғи

10 316

9,2

11 697

8,8

13 088

7,9

126,9

2.3 Божхона божи

2 303

2,1

3 554

2,7

4 765

2,9

206,9

2. Бевосита солиқлар - жами

31 677

28,2

45 207

34,0

58 930

35,8

186,0

1.1 Фойда солиғи

16 361

14,6

28 712

21,6

38 363

23,3

234,5

1.2 Айланмадан олинадиган солиқ

1 989

1,8

1 354

1,0

1 649

1,0

82,9

1.3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

13 327

11,9

15 141

11,4

18 918

11,5

141,9

3. Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи

19 681

17,5

21 257

16,0

23 036

14,0

117,1

3.1 Мол-мулк солиғи

2 360

2,1

1 974

1,5

2 457

1,5

104,1

3.2 Ер солиғи

2 313

2,1

2 387

1,8

4 083

2,5

176,5

3.3 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

14 693

13,1

16 417

12,3

15 812

9,6

107,6

3.4 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

314

0,3

479

0,4

684

0,4

217,6

4. Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар

14 379

12,8

20 046

15,1

26 423

16,0

183,8

 

Бюджет даромадлари таркибини ўзгартиришда умумиқтисодий омиллар билан бир қаторда умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқ тизимлари нисбатининг ўзгариши муҳим роль ўйнади. Бу солиқ тўловчилар сони таркибида ўз аксини топди (3-жадвал).

 

3-жадвал. 2018-2021 йилларда солиқ тўловчилар сони ҳақида маълумот

 

Солиқ солиш тизимлари

 

2018 й.

2021 й. (йил якуни)

     Ўсиш

Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими (фойда солиғи, ҚҚС ва бошқалар)

7 500

145 434

 

   19,4 баравар

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими (айланмадан олинадиган солиқ (ЯСТ) ва бошқалар)

160 000

299 036

     1,9 баравар

 

Асосий солиқлар тушуми динамикаси таҳлилида батафсил тўхталамиз:

 

ҚҚС. Охирги уч йилда ҚҚС тушумларининг нисбатан пасайиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 113,7% (2021 йилда 2019 йилга нисбатан), барча солиқлар тушумлари динамикасида - 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҚҚСнинг салмоғи пасаймоқда (30,1%дан 23,3%гача), гарчи ушбу солиқ республика бюджет тизимини ташкил этувчи ҳисобланади. Шунга қарамай, Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҚҚС самарадорлиги (йиғилувчанлиги бўйича) 2020 йилдаги 44,5%дан 2021 йилда 48%гача ошди (ҚҚС йиғиш самарадорлиги = ҚҚСдан даромад ЯИМдан фоизларда / ҚҚС ставкаси). ҚҚС тушуми динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва кўрсатмоқда:

ҚҚС тушуми камайишига:

- ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача жиддий пасайиши;

- ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизимининг жорий этилиши. ҚҚС суммасини аниқлашда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу тизим қабул қилингунга қадар, асосий воситаларнинг қийматида бўлган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган ҚҚСни камайтирмаган;

- ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизими жорий этилиши муносабати билан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ҳисобланган солиқ суммасидан ошиши натижасида юзага келадиган солиқни тўлиқ қайтаришнинг таъминланиши. Айниқса ушбу қоплаш маҳсулотни экспорт қилишда ҚҚСга таъсир кўрсатади. Жумладан, агар 2019 йилда солиқ тўловчиларга 3,2 трлн сўм қайтарилган бўлса, 2021 йил учун қоплаш суммаси 14,4 трлн сўмни (ҚҚС бўйича тушган маблағларнинг 27,3%и) ташкил қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда тушумлар бўйича ҚҚС қоплаш суммасига камайтирилди (2-жадвал);

ҚҚС тушуми ошишига:

- электрон ҳисобварақ-фактура тизимининг ва тегишли электрон солиқ маъмуриятчилиги тизимининг жорий этилиши;

- айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар), шунингдек юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳисобига ҚҚС тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда.

 

Акцизлар. Охирги уч йилда акцизлар тушумларининг нисбатан катта бўлмаган ўсиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 126,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида акцизлар салмоғи ўсмаяпти:

- 2021 йилда акцизлар тушумининг 2020 йилдагига нисбатан 1,4 трлн сўмга ошиши асосан 2021 йил февраль ва октябрда солиқ ставкаларини ўртача 15%га индексация қилиш ҳисобига таъминланди. Яъни амалда акцизлар бўйича солиқ базаси фақат индексация қилиш ҳисобига ўсмоқда. Айрим товарлар бўйича эса уларни натурал ифодада ишлаб чиқариш пасайганлиги туфайли, ҳақиқатда акцизлар тушумининг камайиши содир бўлмоқда. Масалан, алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз солиғи тушуми солиқ ставкалари индексация қилинганда 2020 йил даражасида сақлаб қолинди;

- импортда акциз солиғи тушумининг қисқариши 2020 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларига ва 2021 йил 1 январдан бошлаб - 73 та товар позициясига (озиқ-овқат, электротехника товарлари ва ҳоказо) акцизларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ;

- полиэтилен гранулалари ва айниқса мобиль алоқа хизматлари (улар бюджетга катта даромадлар олиб келган) бўйича акцизларнинг пасайтирилиши ҳисобига тушумларнинг қисқариши.

 

Божхона божи. Уч йил давомида божхона божи тушуми жиддий ошди - ўсиш динамикаси 206,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҳам салмоғи ошди. Қайд этиш жоизки, озиқ-овқат товарлари учун божхона божининг ноль даражали ставкаси 2022 йил якунига қадар узайтирилганига қарамай, 2021 йилда божхона тўловлари тўланадиган импортнинг умумий импортдаги улуши 68,9%ни (2020 йилда – 54,5%) ташкил этди. Шу билан бирга, бошқа солиқларга нисбатан тушум миқдори кам бўлганлиги туфайли божхона божи умуман солиқ тушумларига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

 

Фойда солиғи. Охирги уч йилда ушбу солиқдан тушумлар сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Ўсиш динамикаси - 234,5%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, жами солиқ тушумларида солиқнинг салмоғи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда - 2019 йилдаги 14,6 дан 2021 йилда 23,3 гача. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган ва таъсир кўрсатмоқда:

- солиқ ставкасининг 14%дан 15%гача оширилиши;

- 2021 йилда фойда солиғининг умумий тушумида - 25,7 трлн сўм (ёки 67%и) олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар – “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Олтин ва мисга жаҳон нархларининг ўсиши туфайли фойда солиғининг асосий ўсишини айнан шу корхоналар таъминламоқда. Бошқа солиқ тўловчилар улуши 12,6 трлн сўмни ташкил этади (2020 йилга нисбатан ўсиш жами 36,7%);

- ҚҚС, мол-мулк солиғи, айрим товарлар (хизматлар) учун акциз солиғи ставкаларини ва айниқса, қимматбаҳо металлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини камайтириш ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ошириш;

- айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар) ҳисобига фойда солиғи тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда;

- шу билан бирга, 2021 йилда солиқ солинадиган базани қарийб 1 трлн сўмга камайтирган инвестициявий чегирмаларнинг жорий этилиши фойда солиғи тушумларининг камайишига таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб амортизация ставкалари икки баробар ошади, бу эса солиқ тушумларининг қисқаришида акс этади.

 

Айланмадан олинадиган солиқ. Сўнгги уч йил ичида ушбу солиқдан тушумлар (ЯСТ ўрнига жорий этилган) сезиларли даражада камайди. Ўсиш динамикаси салбий - 82,9%. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумдаги салмоғи 1%гача камайди. Айланмадан олинадиган солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:

- солиқ ислоҳоти бошланиши билан айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналарни (илгари ЯСТ тўлаганларни) ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бу умумбелгиланган солиқларни тўловчилар сонининг жиддий ўсишига (ўсиш 19,4 баравар) ва соддалаштирилган тизим бўйича солиқ тўловчилар сонининг нисбатан юқори бўлмаган (1,9 баравар) ўсишига олиб келди (3-жадвал);

- солиқ ислоҳоти бошланиши билан юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ягона ер солиғи тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтказиш ҳам айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг жиддий  ошишига олиб келди;

- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони қарийб икки бараварга – 160 мингтадан 299 мингтага ошганига қарамай, ҳар бир корхонага ўртача тушум сезиларли даражада камайди – 2019 йилда бир корхонага ўртача 12,5 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ тўғри келди, 2021 йилда – 5,5 млн сўмгача камайди. Албатта, 2020 йилда бошланган пандемия айланмадан олинадиган солиқ тушумига ўз таъсирини ўтказди. Аммо айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг ўсиши ва ушбу солиқдан тушумларнинг сезиларли даражада камайгани, бир томондан, тўловчиларнинг бир қисми сояга кириб, ўз даромадларини кўрсатмаётганини, бошқа томондан, умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг бир қисми уларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз айланмаларини камайтириш ва кўрсатмасликка ҳамда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга интилишларини кўрсатади. Юқоридаги ҳолатга Президент Фармони (2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон) билан белгиланган 1 млрд сўмлик айланма миқдорини қайта кўриб чиқилмагани таъсир этади, Фармон билан инфляция даражаси ва умуман республиканинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда ушбу миқдорни уч йилда камида бир марта ошириш назарда тутилганди.

 

ЖШДС.  Энг барқарор солиқ. Солиқнинг ўсиш динамикаси бутун солиқ тизими бўйича солиқларнинг ўсишига мос келади. Солиқнинг салмоғи барқарор. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:

- иқтисодий фаолликнинг тикланиши, тегишинча, иш ҳақининг ўсиши - ўртача иш ҳақи 2018 йилдан буён 177,7%га ошди;

- бюджет секторида иш ҳақининг энг кам миқдорини ошириш. Масалан, 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан ўртача 12,8%га. 2021 йил бошидан бюджет ташкилотларида 2020 йилда вақтинча тўхтатилган моддий рағбатлантириш тўловларини қисман тиклаш;

- асосан қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлардан тушумларнинг ўсиши – 2021 йилда 396,7 млрд сўмни ташкил этди, бу 2020 йилдагига нисбатан 110,4 млрд сўмга кўпдир.

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ. Ресурс солиқлари бўйича даромадларнинг асосий улуши ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади - 68,6%. Ўсиш динамикаси -  жами 107,6%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб бормоқда. Ушбу солиқдан асосий тушумлар (74%) яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:

- қимматбаҳо, рангли, нодир металлар, шунингдек, нефть, табиий газ ва газ конденсати учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2021 йил 1 январдан (шунингдек, 2022 йил 1 январдан ҳам камайтириш) камайтириш;

- бошқа томондан, солиқ ставкаларининг камайиши олтин ва мис нархларининг ўсиши, уларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, шунингдек айирбошлаш курсининг ўзгариши ҳисобига солиқ тушумини мувозанатлаштирди;

- солиқ тушумларига 2022 йил бошидан қимматбаҳо ва рангли металлар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш бўйича киритилган ўзгартиришлар таъсир кўрсатади. Хусусан, унинг ҳисоб-китобида тан олинган халқаро металл биржаларида белгиланган ўртача арифметик нархдан келиб чиқилади;

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амал қилиши билан бир қаторда унга яқин солиқ - тижоратбоп топилма бонуси ундирилади, уни ҳисоблаб чиқариш учун база бўлиб яна фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати ҳисобланади. Бонус ставкаси - фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган ҳажми қийматининг 0,1%ини ташкил қилади. 2022 йилдан қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи, шунингдек углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар учун рента солиғи жорий этилади. Солиқ солиш объекти бўлиб рента даромади - қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган даромадлар ҳамда уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Яъни айни бир солиқ солиш объекти бўйича бир-бирига яқин учта солиқ амал қилмоқда.

 

Мол-мулк солиғи. Ўсиш динамикаси - жами 104,1%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб, унинг улуши эса аҳамиятсиз бўлиб бормоқда. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:

- юридик шахслар учун солиқ ставкасини 5%дан 2%гача жиддий камайтириш. 2022 йилдан бошлаб ставка 1,5%гача пасайтирилади;

- янги кўчмас мулкни фойдаланишга топшириш, шунингдек ўтказилган инвентаризация доирасида кадастр органларининг ҳисоб маълумотларида ҳисобга олинмаган кўчмас мулк объектларини аниқлаш ҳисобига солиқ солинадиган кўчмас мулк объектлари сонининг ўсиши ставкалар пасайишини қисман компенсация қилиши мумкин. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якунида кўчмас мулк объектлари сони қарийб 8 млн объектни, шу жумладан, 7,5 млн уй-жой фондини ташкил этди;

- бундан ташқари, солиқ ставкасининг пасайиши 2022 йилдан бошлаб солиқ базаси белгиланган минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганидан паст бўлмаслиги ҳисобига қисман компенсация қилиниши мумкин.

 

Ер солиғи. Мол-мулк солиғига нисбатан ер солиғи бўйича тушумларнинг 176,5%га сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг улуши ўсиб бормоқда. Унинг тушумлари динамикасига солиқ ставкаларини йиллик индексация қилиш билан бир қаторда ер солиғи ва ягона ер солиғини бирлаштириш таъсир кўрсатди. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ солинадиган база (ягона ер солиғида бўлганидек) - ер участкаларининг норматив қиймати сақланиб қолди.

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. 2021 йилда солиқларнинг умумий массасида солиқнинг салмоғи атиги 0,4%ни ташкил этса-да, унинг тушумлари юқори динамикага эга – 217,6%. Динамика солиқ ставкаларини ҳар йили индексация қилиш билан таъминланади, бунда айрим тармоқлар учун - 30% миқдорида оширилган индексация билан.

 

Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар. Тушумларнинг ўсиш динамикасида сезиларли ўсиш – 183,8%, шунингдек, солиқларнинг умумий массасида ушбу тушумлар салмоғининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда – 16%гача. 2021 йилда тушумлар 26,4 трлн сўмни ташкил этди. Тушумларнинг асосий қисми давлат корхоналари (14 трлн сўм), биринчи навбатда, яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖлар томонидан тўланадиган дивидендларга тўғри келади. Қолган даромадлар, хусусан, давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар, автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар комбинацияларини сотишдан даромадлар, утилизация йиғими, давлат божи, йиғимлар, жарималар ва бошқаларни ўз ичига олади.

 

Солиқлар тушуми динамикасини кўриб чиққач, биз бевосита солиқ ислоҳоти натижаларига мурожаат қиламиз. Расмий равишда республикамиздаги сўнгги солиқ ислоҳоти (бундан олдин 1991 йилдан буён бир нечта солиқ ислоҳотлари ўтказилган) 2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон) қабул қилиниши билан бошланди. Ислоҳотнинг асосий мақсади солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат эди. Солиқ ислоҳотининг асосий йўналишлари ижросини кўриб чиқамиз.

 

Солиқ ислоҳотининг биринчи йўналиши - иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш.

 

Агар умуман республика бўйича қарасак, 2018 йилдан бошлаб Консолидациялашган бюджет даромадларининг ЯИМга нисбати 2019-2020 йилдарда аҳамиятсиз пасайди - 26,3%дан 25,9%гача, 2021 йилда эса ошишни бошлади (1-жадвал). 2022 йил учун тасдиқланган прогноз эса бу кўрсаткични умуман 30,3%гача оширди. 2018 йилдан бошлаб Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати пасаймади, аксинча, фақат ўсди. Гарчи корхоналар ва аҳоли учун солиқлар камайтирилса-да, уларнинг ЯИМдаги умумий улуши ортиб бормоқда.

 

Мазкур ҳолат 300 минг солиқ тўловчининг (2018 йил ҳолатига кўра юридик шахслар) 293 минг нафари соддалаштирилган тартибда – ягона солиқ тўлови ёки ягона ер солиғини тўлагани билан боғлиқ. Фақат 7 мингта тўловчи умумбелгиланган тартибда (ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи) солиқларни тўлаган. Улардан фақатгина 1 мингга яқини акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, фойдадан турли хил ундиришлар (“НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ) каби йирик солиқларни тўлаган. Шундай қилиб, асосий солиқ юки айнан ушбу 1 мингта корхона зиммасига тушган. Шу муносабат билан реал солиқ юки (юқоридаги 1 мингта корхонани ҳисобга олмаган ҳолда) шартли мисолда эксперт йўли аниқланиши мумкин.

 

Таҳлилнинг объективлиги учун 2018 йилдаги солиқлар шартларида ва таққослаш учун 2022 йилда амалда бўлган солиқлар шартларида умумбелгиланган тартибда (йирик ва ўрта корхоналар) ва соддалаштирилган тартибда (кичик корхоналар) солиқ тўъловчи корхонанинг шартли мисоли олинди. Объективлик учун корхонанинг барча молиявий кўрсаткичлари сақлаб қолинди.

 

4-жадвал таҳлилидан кўринадики, 2018 йилда йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки даражаси кичик корхоналарга солиқ юкидан қарийб уч баравар ошган (8,5%га нисбатан 27,6%). Солиқ ислоҳоти натижасида (2022 йилги солиқ тизими шароитида) йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада қисқарди (солиқ юки 27,6%дан 20,1%га тушди), кичик корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада камайди, айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналарга солиқ юки деярли ўзгармаган. Шу билан бирга, айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари кичик корхоналар ходимлари сони бўйича аниқланган) учун солиқ юки жиддий равишда ошди (8,5%дан 20,1%га).

 

4-жадвал 2018 йилда ва 2022 йилда солиштирма шартларда ялпи тушумда солиқларнинг улуши  (шартли мисолда). 

минг сўм

 

 

2018 й.

2018 й. 2022 йилги солиқлар шартларида

Ходимлар сони 250 нафардан ортиқ бўлганда солиқлар тизими

Ходимлар сони 250 нафаргача бўлганда (КК) солиқларнинг соддалаштирилган тизими

Айланма 1 млрд сўмдан ортиқ бўлганда солиқлар тизими

Айланма 1 млрд сўмгача бўлганда солиқлар тизими

1.

  Ялпи тушум (реализация қилинаётган маҳсулот қиймати)

 

120 000

120 000

120 000

120 000

2.

Соф тушум (ҚҚС ёки ЯСТни айирган ҳолда)

 

100 000

114 300

105 000

115 400

3.

Таннархи (шу жумладан  МҲФ – 30 минг сўм)

 

80 000

80 000

80 000

80 000

4.

Фойда

 

20 000

34 300

25 000

35 400

5.

Солиқлар:

 

 

 

 

5.1.

ҚҚС (ҳисобга олишсиз) (ставка 2018 йилда – 20%, 2022 йилда – 15%)

20 000

-

 15 000

-

5.2.

Ягона ижтимоий тўлов (2020 йилдан – ижтимоий солиқ) (ставка 2018 йилда – 25%, КК учун –15%; 2022 йилда – 12%)

7 500

4 500

3 600

3 600

5.3.

Мол-мулк солиғи (ставка 2018 йилда – 5%, 2022 йилда – 1,5%)

 

3 300

-

1000

1 000

5.4.

Ер солиғи (ставкалар ҳар йили индексация қилинади)

 

1 200

-

1 700

1 700

5.5.

Фойда солиғи (ставка 2018 йилда – 14%; 2022 йилда – 15%)

 

 1 120 

-

2 805

-

5.6.

Ягона солиқ тўлови (2019 йилдан – айланмадан олинадиган солиқ) (солиқ ставкаси 2018 йилда – 5%; 2022 йилда – 4%)

-

5 700

-

4 600

6.

Барча солиқлар суммаси

 

33 120

10 200

24 105

10 900

7.

Ялпи тушумда барча солиқларнинг улуши

 

27,6%

8,5%

20,1%

9.1%

 

Шу тариқа, солиқ ислоҳотининг биринчи йўналишини бажаришни таъминлаш бўйича юқоридаги таҳлиллар қуйидагиларни кўрсатади:

 

1) солиқ ислоҳоти бошланган 2018 йилга нисбатан умуман иқтисодиётга солиқ юки даражасининг пасайиши унчалик юқори эмас. 2021 йилдан бошлаб солиқ юкининг ЯИМга нисбатан 26,7%гача ошиши  рўй берди, 2022 йил учун солиқ юки ЯИМга нисбатан 30,3% даражасида прогноз қилинмоқда. Асосий сабаблар:

- солиқ юкининг асосий массаси йирик корхоналар (акциз солиғи тўловчилар ва “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ) зиммасига тушади. Бу эса бошқа корхоналарга солиқ юкини камайтириш имконини беради. Давлат бюджетининг даромадлар қисми доим ўсиб борувчи харажатлар қисмини таъминлаши керак. Солиқ юкининг камайишида давлат ўз харажатларини қоплаш учун олинмай қолинадиган даромадларни топиши керак;

- солиқ ислоҳотлари амалда пандемия даврида амалга оширилди, бу бир томондан, янги солиқ имтиёзларини жорий этишни, иккинчи томондан, бюджет харажатларини сезиларли даражада оширишни талаб қилди;

- умуман жаҳонда ва минтақамиздаги беқарор сиёсий ва иқтисодий вазият барқарор давлат бюджетини талаб қилади;

 

2) соддалаштирилган ва умумбелгиланган солиқ солиш тизими бўйича солиқ тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ юки даражасидаги номутаносибликларнинг муайян даражада камайиши рўй берди:

- инфратузилмани ривожлантириш солиғи, давлат жамғармаларига ажратмалар каби солиқларни бекор қилиш;

- солиқ ставкаларини пасайтириш (ҚҚС - 20%дан 15%гача, ижтимоий солиқ - 25%дан 12%гача, ЖШДС - 22%дан 12%гача, мол-мулк солиғи - 5%дан 1,5%гача, айланмадан олинадиган солиқ - 5%дан 4%гача ва бошқалар),

- солиқ базасини қисқартириш;

- айрим имтиёзларни бекор қилиш.

 

Бу солиқ юки:

- йирик ва ўрта корхоналар учун қисқаришига;

- товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун деярли ўзгармаслигига;

- товар айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар учун ошишига олиб келди.

 

Солиқ ислоҳотининг иккинчи йўналиши - солиқларни бирхиллаштириш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш.

 

5-жадвал. Солиқлар сони, солиқ ҳисоботи муддатлари, солиқларни тўлаш муддатлари

 

Т/р

Солиқлар, ҳисобот, 2018 йилда тўлаш

 

Солиқлар, ҳисобот, 2022 йилда тўлаш

Изоҳ

Сақлаб қолинган солиқлар ва йиғимлар

1

ҚҚС – 20% ставка 

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

ҚҚС – 15% ставка 

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

ҚҚСни ҳисобга олиш ва қоплашнинг тўлиқ тизимини жорий этиш, КК ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобига ҚҚС тўловчиларни кенгайтириш

2

Акциз солиғи

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Акциз солиғи

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Импорт бўйича акциз солиғи тўловчиларнинг қисқариши

3

Божхона божи ва йиғимлар

Тўлаш муддатлари – декларация тақдим этгунга қадар ёки тақдим этиш вақтида

Божхона божи ва йиғимлар

Тўлаш муддатлари – декларация тақдим этгунга қадар ёки тақдим этиш вақтида

Озиқ-овқат товарлари бўйича ноль даражали ставкалар жорий этилди

4

Фойда солиғи – 14% ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – ҳар чоракда

Фойда солиғи – 15% ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – ҳар чоракда

Умумий тушумларнинг 67%и “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади, КК ҳисобига тўловчиларни кенгайтириш, инвестициявий чегирма ва амортизация нормалари 2 баравар ошади

5

Ягона солиқ тўлови - 5% ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – ҳар чоракда

Айланмадан олинадиган солиқ –4% ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

ЯСТ айланмадан олинадиган солиққа алмаштирилди. 1 млрд сўм айланма миқдорида чеклов киритилиши ҳисобига солиқ бўйича тушумларнинг жиддий камайиши

 

6

ЖШДС – шкала 0%дан 22%гача

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

ЖШДС –12% ягона ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Солиқлар тушумининг энг барқарор манбаси

7

Ягона ижтимоий тўлов – 25% ставка, КК учун – 15%

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Ижтимоий солиқ –12% ставка 

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Солиқнинг номи ўзгартирилди

8

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда,

Ҳисобот муддатлари – ҳар чоракда

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

  Рангли ва қимматбаҳо металлар бўйича солиқ солиш базасининг ўзгариши. Қимматбаҳо, рангли, нодир металлар, табиий газ ва газ конденсатига солиқ ставкаларининг пасайиши

 

9

Бонуслар

Бонуслар

 

Солиқ кодексидан бошқа қонунга чиқариб ташланди.

10

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

Солиқ ставкалари ҳар йили индексация қилинади

11

Мол-мулк солиғи –5% ставка 

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

Мол-мулк солиғи – 1,5% ставка

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

2022 йилдан бошлаб солиқ базаси белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас

12

Ер солиғи

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

Ер солиғи

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда, ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – йиллик

Солиқ ставкалари ҳар йили индексация қилинади

13

Давлат божи

Давлат божи

Солиқ кодексидан бошқа алоҳида қонунга чиқариб ташланди

 

14

Йиғимлар

Йиғимлар

Йиғимлардан - автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун йиғим чиқариб ташланди

 

Бирлаштирилган солиқлар

15

Нефть маҳсулотларини ишлатганлик учун олинадиган солиқ

-

Солиқ акциз солиғи билан бирлаштирилди

 

16

Ягона ер солиғи

-

ЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилди

 

Бекор қилинган солиқлар

17

Инфратузилмани ривожлантириш солиғи

-

Бекор қилинди

 

18

Давлат жамғармаларига ажратмалар

-

Бекор қилинди

 

19

Қўшимча фойда солиғи

-

Бекор қилинди

Жорий этилган солиқлар

20

-

Рента солиғи

Тўлаш муддатлари – ҳар чоракда

Ҳисобот муддатлари – ҳар чоракда

2022 йилдан айрим табиий ресурслар бўйича жорий этилади. База ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа яқин – фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати, харажатлар айирилган ҳолда

21

-

Утилизация йиғими

Тўлаш муддатлари – ҳар ойда

Ҳисобот муддатлари – ҳар ойда

Транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари ва импортёрлари учун 2021 йилдан жорий этилди

 

Жадвал таҳлили қуйидагиларни кўрсатади:

 

1) солиқларни камайтириш ва унификация қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан:

- инфратузилмани ривожлантириш солиғи, давлат жамғармаларига ажратмалар, қўшимча фойда солиғи қисқартирилди;

- нефть маҳсулотларини ишлатганлик учун олинадиган солиқ, ягона ер солиғи -  бошқа солиқлар билан бирлаштирилди;

- йиғимлардан - автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун йиғим чиқариб ташланди.

 

2) бир вақтнинг ўзида рента солиғи ва утилизация йиғими каби янги тўловлар жорий этилди;

 

3) 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 19 тани, 2022 йилда 16 тани ташкил этди. Тўланадиган солиқлар сони бўйича олинса:

- умумбелгиланган солиқларнинг ўртача тўловчисида тўланадиган мажбурий солиқлар сони (акцизлар, ер қаъридан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар, шунингдек йиғимлар тўловчиларини ҳисобга олмаганда) 2018 йилдаги 8 тадан 2022 йилда 6 тага камайган;

- солиқларни соддалаштирилган тартибда тўлайдиган ўртача тўловчи учун (2019 йилдан бошлаб айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган) мажбурий солиқлар сони 2018 йилдаги 3 тадан 2022 йилда 5 тага кўпайди (6-жадвал);

 

4) солиқ ҳисоботини қисқартириш ва соддалаштириш ва тўлов муддатларига келсак, бу ерда асосан ҳеч нарса ўзгармаган, аксинча: айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқни тўлаш муддатлари ва ҳисобот муддатлари чоракликдан ойлик муддатга ўтказилди, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича эса ҳисобот чоракликдан ойлик муддатга ўтказилди.

 

6-жадвал. Ўртача солиқ тўловчи томонидан тўланадиган солиқлар (акциз, ер қаъридан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар, шунингдек йиғимлар тўловчиларни ҳисобга олмаган ҳолда)

 

Солиқлар тизими

2018 й.

 

2022 й.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар, 2019 йилдан бошлаб эса шу жумладан айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар

 

1) ҚҚС

2) фойда солиғи

3) ЖШДС

4) ягона ижтимоий тўлов

5) мол-мулк солиғи

6) ер солиғи

7) инфратузилмани ривожлантириш солиғи

8) давлат жамғармаларига ажратмалар

 

1) ҚҚС

2) фойда солиғи

3) ЖШДС

4) ижтимоий солиқ

5) мол-мулк солиғи

6) ер солиғи

Солиқларни соддалаштирилган тартибда тўловчилар (2019 йилдан бошлаб айланмаси 1 млрд сўмгача  бўлган тўловчилар)

1) Ягона солиқ тўлови

2) Ягона ижтимоий тўлов

3)  ЖШДС

 

1) айланмадан олинадиган солиқ

2) ижтимоий солиқ

3)  ЖШДС

4)  мол-мулк солиғи

5)  ер солиғи

 

 

Солиқ ислоҳотининг учинчи йўналиши - макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш.

 

Ҳар қандай цивилизациялашган давлат барқарор молиявий ҳолат бўлганда мавжуд бўлиш ва ривожланишга қодир. Давлат молиявий ҳолатининг асосини унинг давлат бюджети ташкил этади. Маълумки, у даромадлар ва харажатлар қисмларидан иборат. Давлатнинг ривожланиши уларнинг қиёсланишига боғлиқ. 2018 йилга қадар давлат сиёсати профицит билан (даромадлар ошган ва харажатларни таъминлаган) Давлат бюджетига қаратилди. 2018 йилдан бошлаб давлат сиёсатида жадал иқтисодий ривожланишга эътибор қаратила бошланди. Бунда, солиқ ислоҳотининг қабул қилиниши билан бюджетнинг даромад қисми қисқара бошлади. Шу билан бирга, унинг харажатлари кескин ўса бошлади. Бунда улар тасдиқланган бюджетда йил давомида ошиб борди. Масалан, 2021 йил учун давлат органларининг харажатлари 135,6 трлн сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, йил давомида улар икки бараварга ошиб, 160,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳолат табиий равишда Давлат бюджети дефицитининг ҳосил бўлиши ва ошишига олиб келди. Бунда, у 2022 йил учун ҳам сақланиб қолади ва кейинги йиллар учун прогноз қилинади (7-жадвал).

 

7-жадвал. 2022–2024  йилларга бюджет мўлжаллари.

млрд сўм

 

Т/р

    

Кўрсаткичлар

     

 

2022 йил учун прогноз

 

Бюджет мўлжаллари

 

2023 й.

 

2024 й.

1

Консолидациялашган бюджет даромадлари

 

254 582,5

276 673,9

316 482,5

2

Консолидациялашган бюджет харажатлари

 

280 128,7

304 584,4

347 228,6


шу жумладан ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар

 

10 696,5

13 455,8

13 617,6

3

Консолидациялашган бюджет сальдоси (профицит +, дефицит -)

 

-25 546,1

-27 910,5

-30 746,2

4

Давлат қарзларини сўндириш

 

10 172,3

11 394,3

15 098,9

 

Агар 2020 йил учун тасдиқланган прогнозларда Консолидациялашган бюджет дефицитининг энг кўп миқдори мавжуд бўлмаган бўлса (гарчи бундай кўрсаткич илгари ҳар доим тасдиқланган), 2021 йил учун прогнозларда дефицит 6,5% даражасида белгиланган бўлса, 2022 йил учун 3%гача камайтирилди. Дефицит бор экан, савол туғилади: уни нима билан қоплаш мумкин. Қуйидагилар дефицитни қоплашнинг инфляциядан ташқари асосий манбалари ҳисобланади:

 

- солиқ маъмуриятчилигини қатъийлаштириш;

 

- давлат кафолати остида олинадиган ташқи қарзлар.

 

Биз қуйида солиқ маъмуриятчилиги ҳақида сўз юритамиз. 2018 йилдан бошлаб ҳукумат кафолати остидаги ташқи қарзлар кескин ўсишни бошлади ва 2021 йилдан барқарорлашди. Бунда, ушбу қарзларнинг катта қисми давлат бюджетини қоплашга йўналтирилади (8-жадвал). Солиқ юкининг камайиши билан Давлат бюджетининг даромад қисми камаяди ёки етарли даражада ўсмайди, лекин унинг харажатлар қисми камаймайди, балки янада катта суръатларда ўсиб боради. Давлат бюджетининг дефицити ҳосил бўлади. Уни шу жумладан ташқи қарзлар билан ҳам қоплашади. Бунда, ушбу ташқи қарзлар маълум вақтдан кейин яна катта фоизлар билан қайтарилиши керак. Уни яна Давлат бюджетидан қайтариш керак бўлади.

 

Бундай тизимни кечиктирилган солиқлар тизими деб аташ мумкин:

 

солиқларни камайтирамиз - харажатларни қарзлар ҳисобига қоплаймиз - қарзларни бўлғуси солиқлар ҳисобига қоплаймиз

 

Бунда, агар иқтисодиёт жадал ривожланмаса, келгусида қарзни ёки солиқларни кўпайтириш ёхуд қарз олишни янада ошириш ҳисобига қоплашга тўғри келади (бу, айтилганидек, “ташқи иқтисодий боғлиқлик” ).

 

8-жадвал. Бюджет дефицити ва уни қоплаш

 

 

Т/р

 

 

Кўрсаткичлар

 

2020 йил учун прогноз

 

 

2021 йил учун прогноз

 

2022 йил учун прогноз

1.

ЯИМнинг ўсиш суръати, %да

 

5,5

5,1

6,0

2.

Истеъмол нархлари индекси, ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан, %да

 

12,5 - 13,0

9,0 -10,0

9,0

3

Консолидациялашган бюджет дефицитининг юқори чекланган миқдори ЯИМга нисбатан, %да

кўрсаткич мавжуд эмас

6,5

3

4.

Ҳукумат кафолати остида олинадиган ташқи қарзларнинг чекланган ҳажми, млрд дол

5,5

5,5

4,5

 

шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун, млрд дол

2,5

2,2

2,5

5.

Ҳукумат кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг чекланган миқдори, ЯИМга нисбатан %да

1,5 млрд

долл.

60

60

 

Агар юқорида айтилганлардан келиб чиқилса, иқтисодиётнинг ўсиш суръати бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлардан жадал бўлиши керак. 2021 йилда ЯИМнинг, Консолидациялашган бюджет даромадлари ва сўм курсининг долларга нисбатан курсининг ўсиш суръатлари 2018 йилга нисбатан деярли бир хил (9-жадвал). Бу ташвишли омил. Албатта, бу ерда пандемия ҳал қилувчи рол ўйнади. Бунда, пандемия тугаши билан яна бир омил - Украинадаги низо туфайли жаҳондаги ташқи сиёсий вазият юзага келди. Бу жаҳонда ва биринчи навбатда, постсовет ҳудудида иқтисодиёт ривожланишининг пасайишига олиб келиши мумкин. Иқтисодиётимиз интеграциялашган ва ушбу омилларга ниҳоятда боғлиқ: ташқи савдо айланмасининг 50%дан ортиғи МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келади, 2021 йилда фуқароларимизнинг ушбу давлатлардан ўтказган ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд долларни ташкил этди (бунда, маҳсулотларимиз экспортидан, олтинни ҳисобга олмаганда, жами 11 млрд доллар келиб тушган).

 

Бир вақтнинг ўзида, 2018 йилдан 2021 йилга қадар жами ташқи қарзнинг жиддий равишда – 212,8%гача ўсиши ва давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг тегишли равишда 38%га ошиши солиқ тизимига таъсир кўрсатади.

 

Шу билан бирга, айрим умидли омиллар ҳам мавжуд. Бозор конъюнктураси олтин-валюта захираларини 35,1 млрд долларгача ошириш имконини берди, барқарор банк тизими фаолият кўрсатмоқда, ходимларнинг иш ҳақи жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда (9-жадвал).

 

9-жадвал. Макроиқтисодий кўрсаткичлар

 

Т/р

Кўрсаткичлар

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Ўсиш/пасайиш, 2021 йилда 2018 йилга нисбатан

1.

Ўртача йиллик курс бўйича ЯИМ, млрд долларда

 

52,2

62,2

59,4

69,1

132,4%

2.

Ўртача йиллик курс бўйича консолидациялашган бюджет даромадлари, млрд долларда

 

13,7

16,1

15,4

18,5

135 %

3.

Бир йил учун ўртача сўмнинг долларга нисбатан расмий курси, сўмда

 

7787,8

8513,6

10 148,3

10625,5

136,4%

4.

Жами ташқи қарз, млрд долл*

 

17,2

24,6

34,2

39,6

212,8%

4.1

шу жумладан давлат ташқи қарзи

 

10

15,9

21,4

23,9

239%

5.

Давлат (ташқи ва ички) қарзининг ЯИМга нисбати, %да

28,3

29,7

39

38

 

6.

Давлат кафолати остида ташқи қарзлар тўғрисида тузилган битимлар суммаси, млрд сўмда

3

8,9

5,5

5

 

4.

Олтин-валюта захиралари, млрд долл.

 

27,9

28,8

34,2

35,1

125,8%

5

Ташқи савдо айланмаси, жами млрд долларда

 

33,8

42,2

35,4

42,1

124,5%

5.1

шу жумладан экспорт, долларда

 

14,3

17,9

14,9

16,6

116%

5.2

шу жумладан импорт, долларда

 

19,5

24,3

20,4

25,5

130,7%

5.3

ташқи савдо айланмасининг салбий сальдоси

 

- 5,3

- 6,3

- 6

- 8,8

 

6.

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси, %да

 

14

16

15

14**

 

7.

Депозитлар бўйича ўртача банк ставкаси сўмда

 

 

 

 

 

 

7.1

жисмоний шахслар учун, %да

 

18,5

17

17

20,2

 

7.2

юридик шахслар учун, %да

 

15,2

14

14,4

15,1

 

8.

Фуқароларнинг Ўзбекистонга валюта ўтказмалари ҳажми, млрд долларда

 

5

6

6

8,1

162%

9.

Ўртача иш ҳақи, сўмда

 

1 800 000

2 300 000

2 700 000

3 200 000

177,7%

10.

Белгиланган энг кам иш ҳақи, сўмда

202 730

634 880

679 330

822 000

405,5%

 

*Жами ташқи қарз ҳукумат ва ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган (давлат ташқи қарзини), шунингдек ҳукумат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз (хусусий ташқи қарзни) ўз ичига олади. Бунда, хусусий сектор асосан давлат улушига эга бўлган компания ва банклар билан намоён қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 2021 йилда давлат томонидан 919,9 млн доллар асосий қарз ва улар бўйича 370,9 миллион доллар фоизлар сўндирилган. Хусусий сектор кредиторларга тегишинча 4,5 млрд доллар ва 523,3 млн доллар тўлаган.

**2022 йил 17 мартдан бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 17%гача оширилди.

 

Жаҳон банкининг 2022 йил учун таҳлили шуни кўрсатадики, “Украинадаги низо Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишни 2022 йилда инқирозгача бўлган баҳоланган тахминан 6%га нисбатан 3,6%гача секинлаштиради. Россия капитали импорти ҳамда давлат ва хусусий инвестиция лойиҳаларини банк томонидан молиялаштирилишига жуда боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда инвестициялар ўсишининг секинлашиши кутилмоқда. Ўзбекистон хом ашё товарларига (олтин, мис ва табиий газ) жаҳон нархларининг юқори бўлишидан фойда кўрса-да, пул ўтказмаларининг ЯИМнинг 6 миқдорида қисқариши 2022 йилда жорий операциялар счёти дефицитининг ошишига олиб келади, бу янги давлат қарзлари ва захиралардан фойдаланиш ҳисобига молиялаштирилади. Натижада, умумий бюджет дефицити қарийб 4%ни ташкил этиши, давлат қарзи эса 42% даражасига етиши кутилмоқда” (манба –  https://podrobno.uz/cat/economic/konflikt-na-ukraine-zamedlit-ekonomicheskiy-rost-v-uzbekistane-do-3-6-protsenta-vmesto-ozhidaemykh-6/).

 

Солиқ ислоҳотининг тўртинчи йўналиши:

- солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш;

- солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш.

    

Йирик ва ўрта бизнес учун солиқ қонунчилигини маълум даражада соддалаштириш амалга оширилди, бу ҳақда юқорида айтиб ўтилган. Бироқ, солиққа оид қонунчилик кичик бизнес субъектлари, айниқса, айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик бизнес субъектлари учун мураккаблашди. Ушбу корхоналар илгари ҳисоблаб чиқариш анча осон бўлган учта солиқни тўлашган (6-жадвал). 2019 йилдан бошлаб улар ҚҚС ва фойда солиғи каби ҳисоблаб чиқариш мураккаб бўлган солиқларни тўлашни бошлашди.

 

Солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича муайян даражада ишлар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда, шунингдек ДСҚда инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар анча самарали олиб борилмоқда.

 

Солиқ қонунчилигининг барқарорлигини таъминлаш ва Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашга келсак, бу ерда масала мураккаброқ:

– республикамиз мустақиллигининг 30 йили мобайнида солиқ қонунчилиги тўртинчи бор тубдан ўзгармоқда. 2018 йилда бошланган солиқ ислоҳоти ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳар йили муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, бу солиқ тўловчилар учун маълум даражада қийинчиликлар туғдиради. Масалан, ҚҚС бўйича, 2019 йилдан бошлаб ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг оралиқ тизими қабул қилинган. 2020 йилда Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бу тизим бекор қилинди. Дастлаб асосий фондлар бўйича ҳисобга олишни чекловчи тизим жорий этилди, бир йилдан кейин эса чекловлар бекор қилинди. Шу тариқа, ислоҳотлар бошланганидан бери деярли ҳар йили шундай. Ҳа, солиқ тизими ривожлантирилмоқда, лекин қонунчиликдаги тез-тез ўзгартиришлар солиқ тўловчиларда мураккабликлар келтириб чиқаради. Маълумки, "молия осойишталикни яхши кўради";

- аксарият экспертларнинг баҳосига кўра, Солиқ кодексининг янги таҳририни илгаригисига қараганда тушуниш анча қийин. Бундан ташқари, солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатлари сони камаймаган.

 

Солиқ ислоҳотининг бешинчи йўналиши - солиқ назоратининг шакл ва механизмларини жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш.

 

Бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Хусусан, сўнгги уч йилда солиқ назорати бўйича ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда:

-  электрон тизимлар

  • солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавфи даражасига қараб уларни сегментлаш билан солиқ хавфи таҳлили;
  • солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботи;
  • солиқ тўловчилар ва уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш;

- ҚҚС тўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг махсус тизими;

- товарлар ва хизматларнинг идентификация кодларини жорий этиш билан электрон ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек ҚҚС бўйича солиқ узилиши коэффициенти тўғрисида маълумот бериш тизими;

- QR-кодлари асосида махсус назорат белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва сканерлаш тизими;

- онлайн-касса аппаратлари ва онлайн-терминалларнинг ахборот тизими;

- кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйишга мўлжалланган E-Ijara (ijara.soliq.uz) электрон сервиси;

- асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш, товарларнинг келиб тушиши ва қолдиғи таҳлили, онлайн-ҳисоби ва кузатиб боришни юритиш учун “E-aktiv” (E-ombor, виртуал омбор) ахборот тизими.

 

Солиқ назоратини автоматлаштириш бўйича амалга оширилган улкан ишлар билан бир қаторда қуйидагиларни қайд этиш лозим:

- кўпинча юқорида кўрсатилган маҳсулотлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва эксперт баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда жорий этилади. Масалан, МХИКда қарийб 88 минг номдаги товар ва хизматлар рўйхатдан ўтказилган. Бунда, тадбиркорлар талай хатоларни аниқладилар - бир маҳсулот учун турли кодлар, имло хатолари, маҳсулотларни мувофиқ бўлмаган тоифаларда акс эттириш. Аммо энг асосийси - ишлаб чиқувчилар товарлар сони 1 миллион бирликдан ортиқ бўлиши мумкинлиги ва шу туфайли кодларни шакллантиришда носозликлар аниқланганлигини эътироф этишди;

- тизимлар жорий этилди, лекин уларни жорий этиш самарадорлиги ҳар доим ҳам самарали бўлмади. Масалан, 2020 йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини легаллаштириш мақсадида маркировкалаш тизими жорий қилинган. 2021 йил якунлари ўсишни ва тегишинча, ушбу маҳсулотларни легаллаштиришни кўрсатмади;

- 2020-2021 йилларда жорий этилган, бироқ солиқ тўловчилар орасида синовдан ўтказилмаган электрон маҳсулотлар солиқ тўловчилар томонидан кўплаб шикоятларга сабаб бўлди. Бу ишлаб чиқувчилар тизимларни жорий этиш муддатларини ўзгартиришларига, солиқ тўловчилар томонидан ушбу тизимлар талабларига риоя қилинмаган тақдирда жарималарни бекор қилиш ёки кечиктиришга, уларни пухта ишлаб чиқишга, солиқ тўловчилар орасида синовдан ўтказишга олиб келди. Ушбу тизимларни жорий этишда шошилиш уларнинг самарадорлигига ва умуман солиқ маъмуриятчилиги тизимига таъсир қилади.

 

Таклифлар

 

1) Умуман солиқ тизими бўйича:

 

а) солиқ қонунчилигининг тез-тез ўзгариши солиқ тўловчига катта қийинчиликлар олиб келади. Амалдаги солиқ тизими халқаро стандартларга - биринчи навбатда солиқ тизимининг Европа моделига мувофиқ келади. Кейинчалик уни жиддий тарзда ўзгариш мақсадга мувофиқ эмас. 2022 йил якунига қадар солиқ тизими натижаларини таҳлил қилиш, унга айрим тузатишларни киритиш зарур. Шундан сўнг, 2023 йилдан бошлаб  солиқ тизимидаги барча йирик ўзгартиришларга беш йиллик мораторий эълон қилиш зарур, солиқ ставкаларини ўзгартириш бундан мустасно;

 

б) солиқ юкининг даражаси бўйича. Республикамизда у асосан Осиё мамлакатлари - Осиё йўлбарслари деб аталадиган мамлакатлар (Жанубий Корея, Хитой, Тайвань, Таиланд ва бошқалар) билан солиштирилади. Ушбу йўлбарсларда ўртача солиқ юки ЯИМнинг 21%ини ташкил қилади. Бироқ, ушбу мамлакатлар ўз иқтисодиётларининг ижтимоий йўналишини эълон қилмайди. Уларда пенсия тўловлари йўқ, тўлақонли Пенсия тизими ҳам мавжуд эмас. Ҳар бир оила ўзининг кексалари ҳақида ўзи қайғуради, яъни харажат қилади, лекин улар солиқ сифатида ҳисобланмайди. Мамлакатимизда солиқ юки аллақачон "Осиё йўлбарслари" га яқинлашди - 2021 йилда - 22,4% (улардаги каби ижтимоий тўловларсиз). Бунда биз ижтимоий йўналтирилган республика эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

 

Бундан ташқари, солиқларнинг ЯИМдаги улушига ва Doing Business рейтингига (Жаҳон банки рейтинги) эътибор қаратсангиз, солиқ юки даражаси ҳар доим ҳам Doing Business рейтингига тўғри келмайди. Мисол учун, Хитойда солиқ юки 19,4%, лекин рейтинг 130 балл. Аксинча, Чехияда юқори солиқ юки - 35,5%, лекин рейтинг 53 ёки Жанубий Кореяда - солиқ юки 26,5% ва рейтинг эса энг яхшилардан бири ҳисобланади - 24 банд. Бу ҳолат фақат солиқ юкини камайтириш ҳисобига ҳар доим ҳам солиқ тизимининг самарадорлигини ошириш мумкин эмаслигини тасдиқлайди. Сабаби, Doing Business рейтинги нафақат солиқ юки, балки кўрсаткичлар комплекси: солиқлар сони, солиқлар бўйича тўловлар сони, солиқлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва солиқни тўлаш учун вақт, электрон ҳисобот ва тўлов тизимининг мавжудлиги ва бошқалар бўйича тузилади.

 

Республикамизда деярли мувозанатлашган солиқ тизими шаклланган, солиқ юкининг янада камайтирилиши яқинлашиб келаётган мураккаб ташқи сиёсат шароитида бюджет учун фақат йўқотишларга олиб келади. Бинобарин, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларнинг нархи кўпинча ўзгариб туради. Масалан, 2005 йилга қадар олтиннинг нархи $700-800 дан ошмаган бўлса, ҳозир - $2000 доллар атрофида);

 

в) республикамизда солиқ ислоҳоти натижасида солиқларни бирхиллаштириш яхши натижаларга олиб келди. Асосий бюджетни ташкил этувчи корхоналар (йирик ва ўрта) олтита умумжаҳон солиқни жуда паст ставкаларда тўлайдилар:

- ҚҚС - 15% (жаҳондаги ўртача ставка);

- фойда солиғи - 15% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);

- ЖШДС - 12% (ягона ва жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);

- ижтимоий солиқ - 12% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);

- мол-мулк солиғи - 1,5% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);

- ер солиғи.

 

 Бирлаштириш учун объектлар тугаши муносабати билан солиқларни (ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлардан ташқари) янада бирхиллаштириш мақсадга мувофиқ эмас;

 

г) солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари: мураккаб, тез-тез муддатда ва тегишинча тўловчилар учун оғир. Солиқларни тез-тез муддатда тўлаш уларнинг айланма маблағларида акс этади. Мисол учун, фойда солиғи бўйича  солиқни тўлаш ва ҳисоботларни топширишнинг чораклик муддатида ҳали ҳам солиқ бўйича ойлик бўнак тўлови ва тегишли маълумотномани тақдим этиш амал қилмоқда. 2022 йилдан бошлаб солиқларни тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларининг аксарияти ойлик бўлди. Шу муносабат билан 2022 йил якунига қадар муддатларни қайта кўриб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб солиқларни тўлаш ва улар бўйича ҳисобот тақдим этишнинг ягона муддатларини белгилаш – чораклик ва йиллик;

 

д) Солиқ кодексининг янги таҳрири тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат сифатида назарда тутилган эди. Бироқ, айрим солиқлар бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ тартиблар ҳамон қонун ости ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 2022 йил якунига қадар солиқ солиш бўйича  аксарият қонун ости ҳужжатларини Солиқ кодексига киритиш зарур;

 

е) ҳомийлик билан боғлиқ муаммолар. Корхоналарнинг молиявий ҳолатига ва тегишинча, уларнинг солиқларни тўлашига ҳомийликнинг ихтиёрий-мажбурий тизими жиддий таъсир кўрсатади. Барча даражадаги ҳокимиятлар ва давлат органлари корхоналарга ҳақиқатда “ҳомийлик солиғини" юклашади, ушбу ёрдамни олувчилар томонидан улар ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ фойдаланилмайди. Шу муносабат билан:

- ҳомийлик маблағлари солиқ солиш базасидан чиқариб ташланиши керак эмас;

- ҳам ҳомийда, ҳам олувчида ҳомийлик маблағлари ҳисоби ва ҳисоботи тизимини ташкил этиш зарур (ушбу маблағлар бюджет маблағлари сифатида ҳисобланиши керак). Солиқ органлари томонидан олувчида ҳомийлик маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат таъминланади.

 

2) Солиқлар турлари бўйича:

 

ҚҚС. ҚҚС бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг анча самарали тизими жорий этилган. Юқорида кўрсатилган ташқи сиёсий ва иқтисодий сабабларга биноан кейинчалик унинг ставкаларини пасайтириш Давлат бюджети дефицитининг ошишига, бу эса унинг харажат қисми учун тегишли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Маълумот учун - Европада ҚҚСнинг ўртача ставкаси - 21%, Европа ҳамжамиятининг махсус қонуни билан белгиланишича, иштирокчи давлатлар ҚҚС ставкасини 15%дан камайтиришлари мумкин эмас.

 

Фойда солиғи. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг анча самарали тизими жорий этилган. 17-18% даражасида ягона ставкани жорий этган ҳолда - солиқ ставкаларини бирхиллаштириш лозим. Бўнак тўловларини бекор қилиш. Бир вақтнинг ўзида резидентлар ва норезидентлар учун фойдага солиқ солиш тизимини бирхиллаштириш. Маҳаллий ишлаб чиқарувчини аҳоли бандлигини таъминловчи асосий субъект сифатида қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, маҳаллий йирик ритейлерлар томонидан импорт қилинадиган товарларнинг 50%дан 70%игача (улар томонидан реализация қилинадиган товарларнинг умумий массасида) реализация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, импорт қилинадиган товарларни реализация қилишдан олинган даромадларга фойда солиғи икки баравар ставкада солинишини назарда тутиш (бунинг устига Солиқ кодекси алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконини беради - 80-модда).

 

Акциз солиғи. Акциз солиғи - бу бошқа солиқларни камайишидан Давлат бюджетининг олинмай қолинадиган даромадларини қоплаши мумкин бўлган солиқ. Бу, айтиш мумкинки, "камбағалларни" таъминлаш учун "бойлар учун" солиқ. Бунинг учун, хусусан, қуйидагилар таклиф қилинади:

- алкоголь (шу жумладан пиво) ва тамаки маҳсулотларига акциз ставкаларини 2 бараварга ошириш. Яъни, энг зарур бўлмаган маҳсулотлар қийматининг ошиши. Масалан, бир шиша ароқни ҳозир атиги 20-25 минг сўмга (атиги 2 долларга) сотиб олиш мумкин;

- автомобиллар ва мобиль алоқа хизматлари учун акциз ставкаларини тиклаш. Булар энг ликвидли товарлардир;

- “зарарли маҳсулотлар” - газланган ичимликлар, пальма ёғи асосидаги маҳсулотлар ва ҳоказо учун акцизни жорий этиш;

- заргарлик буюмлари бўйича акцизлар тизимини тиклаш;

- якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғини бекор қилган ҳолда корхоналар-ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси учун ягона ставкани белгилаш (яна бирхиллаштириш).

 

ЖШДС. Жаҳоннинг аксарият мамлакатлари (95%дан ортиқ) ЖШДСнинг прогрессив шкаласидан фойдаланади, чунки бу бир текис шкалага нисбатан анча адолатли тизимдир. Бир текис шкалада: 1 млн сўм оладиган фаррош ва 100 млн сўм оладиган тадбиркор бир хил — солиқни даромадининг 12%и миқдорида тўлайди. Бундан ташқари, илгари амалда бўлган ЖШДСнинг прогрессив шкаласида 0% ва 7,5% каби ставкалар бўлган. Республика аҳолисининг (бой бўлмаган) салмоқли қисми ЖШДСни 7,5% ставкада тўлаган. Яна мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар бўйича ЖШДС 7,5% минимал ставкада тўланган.

 

Шу муносабат билан амалдаги 12%лик ягона солиқ ставкаси билан бир қаторда, масалан, ойига МҲЭКМнинг 12 бараваридан ошадиган (ҳозир МҲЭКМ - 822 минг сўм) даромадлар бўйича 17-20% даражасида оширилган солиқ ставкасини ҳам кўриб чиқиш ва 2022 йил якунига қадар жорий этиш зарур. Яъни ойлик иш ҳақи 9 864 минг сўмдан ошган тақдирда ошган суммага оширилган ставка бўйича солиқ солинади.

 

Айланмадан олинадиган солиқ. Айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ўрнига жорий этилган. Президентнинг 2018 йил 26 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ, йиллик айланма (тушум)нинг 1 млрд сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади. Бироқ Фармон қабул қилинганига деярли 4 йил ўтди, йиллик айланманинг миқдори ҳали қайта кўриб чиқилмаган. Таҳлил шуни кўрсатдики, айланмадан олинадиган солиқ тушумининг жиддий пасайиши рўй бермоқда. Бу шуни кўрсатадики, бир томондан, уни тўловчиларнинг бир қисми ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтмаслик учун сояга ўтиб, ўз даромадларини кўрсатмайдилар, иккинчи томондан, умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг бир қисми ушбу солиқларни тўламаслик учун ўз айланмаларини камайтиришга ва кўрсатмасликка ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга интилишади.

 

Шу муносабат билан Президент Фармони ижросини таъминлаш ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш учун йиллик айланманинг чегаравий миқдорини 3 млрд сўмгача ошириш зарур.

 

Бундан ташқари, аксарият хорижий мамлакатларда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтиш учун иккита ва ундан ортиқ мезонлар қўлланилишини ҳисобга олиб, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун иккинчи мезон – ходимлар сони мезонини жорий этиш зарур. Бунда ҳар қандай фаолият тури бўйича ходимларнинг бу сони 100 нафардан ошмаслиги керак.

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, рента солиғи, бонуслар. Ўзбекистон ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахслар биржа савдоларида ёки ваколатли органлар томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича аниқланадиган қазиб олинган фойдали қазилманинг қиймати тарзида айни бир объектга эга бўлган учта солиқни тўлайди. Бунда солиқ солиш базаси қазиб олиш бўйича харажатлар ва зарарларнинг камаядиган суммасига фарқланади. Шу муносабат билан, эҳтимол, тегишли фойдали қазилмалар бўйича солиқ базасини (харажатли ёки харажатсиз) ва тегишли солиқ ставкаларини жорий этган ҳолда учта солиқни битта солиққа бирлаштириш (солиқларни бирхиллаштириш) имкониятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Мол-мулк солиғи ва ер солиғи. 2022 йилдан бошлаб солиқ солинадиган база белгиланган энг кам қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганидан паст бўлмаслиги керак бўлган мол-мулк солиғи бўйича тартибнинг жорий этилиши самарали чора ҳисобланади. Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ягона кўчмас мулк солиғига бирлаштириш режаси прогрессив чора ҳисобланади. Бироқ, республикада мол-мулк ва ерни баҳолашнинг холис ва адолатли тизими йўлга қўйилмагунча, кўчмас мулк солиғига ўтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта.

 

Шу билан бирга, бюджетнинг харажат қисмини қўллаб-қувватлаш мақсадида мол-мулк солиғи доирасида транспорт воситаларига солиқ солиш тизимини жорий этиш. Бунинг учун қуйидаги шартларга риоя қилиш:

- хизмат муддати 10 йилгача бўлган электр автомобиль транспорти солиқдан озод қилинади;

- двигатели қуввати 120 от кучигача ва хизмат муддати 10 йилгача бўлган автомобиль транспорти солиқдан озод қилинади;

- ногиронлар учун мўлжалланган автомобиль транспорти солиқдан озод қилинади.

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Сувдан тежамкор фойдаланишни таъминлаш учун, маълумки, тегишли технологиялардан, хусусан, томчилатиб суғоришдан фойдаланиш зарур. Қуйидагилар таклиф этилади:

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни - республиканинг сув муаммоларини молиялаштириш учун - ва биринчи навбатда, томчилатиб суғориш учун мақсадли солиққа айлантириш. Бинобарин, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумлар ва Давлат бюджетида томчилатиб суғориш учун белгиланган харажатлар ҳажми бўйича мос келади;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари сўмда белгиланган ва ҳар йили индексация қилинади. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун, шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми учун энг паст ставка - 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида белгиланди. Томчилатиб суғориш усулидан фойдаланмайдиган сув истеъмолчилари учун ушбу ставкани икки баравар ошириш таклиф этилмоқда – бу мазкур технологияни жорий этиш учун рағбат бўлади;

- томчилатиб суғориш учун ускуналарни ишлаб чиқариш ва ўрнатишни амалга оширувчи корхоналар учун фойда солиғи ставкасини пасайтириш;

- томчилатиб суғоришни ривожлантириш учун маблағларни жамлаш ва уларни сарфлаш учун махсус жамғарма ташкил этиш зарур.

 

Импортга солиқ солиш.  Импорт қилинадиган товарларга божхона тўловлари ва нархларнинг пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт аналогларига нисбатан рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида импорт ошиши ва улар билан рақобатлашаётган корхоналар банкрот бўлиши мумкин. Бизда, масалан, Россия ёки Хитойнинг йирик ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша оладиган йирик корхоналар кўп эмас. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун “кўлам таъсири”га эришмасдан туриб, уларнинг рақобатбардошлигини божхона ва тарифларни тартибга солиш каби ҳимоя механизмларисиз таъминлаб бўлмайди. Шу муносабат билан қуйидагилар таклиф этилади:

а) импорт қилинадиган товарларга ҚҚС истисносиз барча товарларга жорий қилиниши керак. Импортда тўловдан озод қилиш ушбу товарларни олувчи ўз маҳсулотларини реализация қилишда ўзи ва импорт қилувчи учун ҚҚС тўлашига олиб келади;

б) миқдори катта бўлмаганлиги туфайли божхона божи бўйича имтиёзлар бериш мумкин;

в) акцизлар. Қуйидаги градацияни жорий этиш:

- республикада ишлаб чиқариладиган импорт қилинадиган товарлар учун тегишли ставкалар билан акциз солиғини жорий этиш;

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган товарларга акциз солиғини бекор қилиш;

- энг зарур бўлмаган товарлар импорти ва "зарарли товарлар" учун оширилган ставкаларда акциз солиғини жорий этиш;

- озиқ-овқат маҳсулотлари учун амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш.

 

Божхона тўловлари бўйича ҳам Солиқ кодексида, ҳам Божхона кодексида алоҳида ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиблари ўз аксини топганлигини, бунда номувофиқликлар мавжудлигини инобатга олиб, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш масаласида иккала кодексни умумий тушунчага келтириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

 

Солиқ имтиёзлари. 2021 йил учун солиқ имтиёзлари суммаси 42,1 трлн сўмни, жумладан, Солиқ кодексига мувофиқ 33 трлн сўмни (78,4%) ташкил этди. Солиқ имтиёзларининг умумий ҳажмида ҚҚС улушига 35,7 трлн сўм, шу жумладан ҚҚС бўйича ноль даражали ставка (экспорт, халқаро ташишлар, қимматбаҳо металларни реализация қилиш) - 15,3 трлн сўм тўғри келади. Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзларни тижорат банклари молиявий хизматлар бўйича, суғурта ташкилотлари -  суғурта хизматлари  бўйича қўллайди. 2021 йилда мазкур институтларга берилган имтиёзлар суммаси 9,1 трлн сўмни ташкил этди. Қуйидагилар таклиф этилмоқда:

- товарларни (ишларни) экспорт қилишда тақдим этиладиган имтиёзларни имтиёзлар рўйхатидан чиқариб ташлаш. Яъни, бу истиснолар сақланиб қолади ва имтиёзлар ҳисобланмайди;

- қонунийлаштириш - имтиёзлар ҳукумат қарорлари билан фақат фойда солиғи ва божхона божи бўйича ва фақат тегишли ставкаларни камайтириш бўйича берилиши мумкин.

 

Солиқ маъмуриятчилиги

 

1. Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, солиқ маъмуриятчилиги бўйича солиқ назоратини автоматлаштириш борасида катта ишлар амалга оширилган. Аммо камчиликлардан ҳоли эмас. Солиқ назорати учун янги электрон маҳсулотларни жорий этишда қуйидаги методологиядан фойдаланиш таклиф этилади:

- ўз ишланмалари ва халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқишни амалга ошириш;

- холис баҳолаш учун ишланмани мустақил экспертларга топшириш. Баҳолаш натижаларига кўра - маҳсулотни пухта қайта ишлаш;

- ишланмаларни маълум сондаги корхоналарда ва муайян бир ҳудудда 1 йилга тажриба синовидан ўтказиш учун топшириш. Параллел равишда, маҳсулот ҳақидаги маълумотлар ОАВга, ССПга ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга берилади;

- синовни таҳлил қилиш ва ўрганиш. Синов натижалари ва вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маҳсулотни пухта қайта ишлаш;

- маҳсулотни тасдиқлаш;

- маҳсулотни солиқ тўловчилар ва ОАВ учун тақдим этиш. Бир вақтнинг ўзида - солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида маҳсулот бўйича ўқитишни ташкил этиш;

- маҳсулотни амалга киритишни у тақдим этилганидан кейин олти ой ўтгач амалга ошириш.

 

2. Тизимли мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги, айрим функцияларнинг такрорланиши, солиқни йиғувчи органлар томонидан хос бўлмаган функцияларнинг бажарилиши (ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Прокуратура ҳузуридаги Департамент).

 

Барча цивилизациялашган давлатларда солиқ ва божхона хизматлари Молия вазирлиги таркибига киради. 90-йилларнинг бошларида МДҲнинг аксарият давлатларида солиқ ва божхона хизматлари Молия вазирлигидан ажралиб чиқди. Ҳозирги вақтда ушбу хизматлар фақат Ўзбекистонда мустақил бўлиб қолган. Солиқларни йиғиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришни ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:

- ДСҚ ва ДБҚни Молия вазирлиги таркибига киритиш. Бюджетнинг харажатлари ва даромадлари бир "қўлда"да бўлиши керак;

- бир вақтнинг ўзида Молия вазирлиги таркибида ДСҚ ва ДБҚнинг қуйи тузилмалари фаолиятини назорат қилувчи тузилмани ташкил этиш;

- маҳаллий ҳокимият органларининг солиқ органлари фаолиятига таъсирини истисно қилиш мақсадида бир нечта туманлар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияларини ташкил этиш;

- солиқ ва божхона органларини сақлаш даражаси улар йиғадиган солиқларнинг камида 1%ини ташкил қилиши керак.

 

3. Амалдаги молиявий санкциялар ҳуқуқбузарлар – корхоналарнинг мансабдор шахсларига эмас, балки биринчи навбатда корхонага кучли таъсир кўрсатади. Солиққа оид қонунчиликни бузганлик учун амалдаги санкциялар тизимини корхоналардан аниқ ҳуқуқбузарларга - корхонанинг мансабдор шахсларига қайта йўналтириш билан қайта кўриб чиқиш.

 

4. Хусусий солиқ маслаҳатчиларининг ривожланган тузилмасининг мавжуд эмаслиги. Аксарият ривожланган мамлакатларда солиқ ҳисоби аутсорсингга - хусусий консалтинг фирмаларига топширилади. Хусусий солиқ маслаҳатчилари тизимини ривожлантириш дастурини жорий этиш.

 

Жорилла Хайруллаевич Абдуллаев, и.ф.н.