"NORMАл" газеталарнинг электрон ва босма версиялари обуначилари диққатига
Norma компанияси кўп йиллар мобайнида ўз мижозлари ва обуначиларига талай бонуслар тақдим этиб келмоқда ва 2017 йилда ҳам буни давом эттиради. Бироқ, айрим бонуслардан фойдаланиш имкониятини олиш механизми ўзгартирилиб, соддалаштирилди
2017 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар назарда тутилган?
“Norma” бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва “NORMAл” газеталар обуначилари йил давомида бир талай бонусларни қўлга киритиш ҳуқуқига эгалар.
Қачон молиявий санкциялар қўлланилмайди
Солиқ кодекси солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод этувчи янги асос билан тўлдирилди
Танлов савдолари ғолиби фойда ва ҚҚСга эга бўлади
ҚҚС ЯСТ тўловчилари томонидан иштирок этганда марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган капитал қурилишда танлов савдолари натижаларига кўра тўланади
Солиқларни мажбурий ундириш осонлашди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар қарздорлик муддати 6 ойдан ошган ҳолларда ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш учун тўсиқларни олиб ташлади
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш осонлашди
Солиқ кодексида солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ДСИни хабардор қилиш муддатлари қисқартирилди
«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастури – илк янгиланишлар
«1UZ Бухгалтерия. Мини» бухгалтерлик дастури ишлаб чиқувчиси — «BePro Norma» компанияси маҳсулотнинг илк бепул янгиланиши чиқарилганлигини эълон қилди
2017 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида ДСҚ ахбороти
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида маълум қилди
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси
Ўқувчилар ва китоблар янада кўпаяди
Президент 2017 йил 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишни имзолади
Меҳнат дафтарчаларига интернет орқали буюртма беринг
Меҳнат вазирлигининг юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган талабларини қондириш бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими туфайли бундай имконият яратилди
ЎБФ 2016 йилги ишлар натижасини сарҳисоб қилди
Натижаларни сарҳисоб қилиш, келажак учун устуворликларни белгилаб олиш, раҳбариятни қайта сайлаш, сертификатларни топшириш – Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси (ЎБФ) аъзоларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ана шундай тартибда ўтказилди
Пойтахтимиз отельерлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан муаммоларини ўртоқлашишди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳлик тармоғи вакиллари билан иккинчи ишчи мажлисни ўтказди. Олдинги учрашувда туроператорлар иштирок этган бўлса, бу сафарги тадбирга отеллар ва меҳмонхона хўжаликлари вакиллари таклиф этилди. Иштирокчилар ўзларини ташвишлантираётган барча саволларга жавоб олишди
Сиз нега бойиб кета олмайсиз?
Ушбу мақолада бойликка эришиш йўлидаги тўсиқлар хусусида сўз юритилади
Лицензиатлар фуқаролар ва ташкилотлар аризасига кўра текширилади
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон Қонун билан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 25.05.2000 йилдаги 71–II-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий телерадиоканалларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди
Президентнинг 31.12.2016 йилдаги ПФ–4909-сон Фармони билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи ташкилотларнинг янгиланган ташкилий тузилмалари тасдиқланди
Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда
Президентнинг 28.12.2016 йилдаги ПҚ–2705-сон Қарори кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган
НҲҲ лойиҳалари: қандай лицензиялар бекор қилинади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси эълон қилинди
Эркин иқтисодий зоналар қандай ривожланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2016 йилдаги 418-сон Қарори билан эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Ҳудудларда Ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2017 йилдаги 1-сон Қарори билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида низом тасдиқланди.
Маъмурий қамоқ қандай ўталади?
9.01.2017 йилдаги ЎРҚ–420-сон «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди. Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб 24 ой ўтгандан кейин кучга киради
Пойтахтимизда 2017 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 йилдаги 143/18-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Ички ишлар органлари ходимларининг ваколатларига тузатишлар киритилди
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1653-1, 2017 йил 5 январь) билан Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
Академиклар моддий рағбатлантирилади
Президентнинг 29.12.2016 йилдаги ПФ–4907-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2017 йилдаги 5-сон Қарори билан Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Судга келиш қандай таъминланади?
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1654-1, 2017 йил 5 январь) билан Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага тузатишлар киритилди
«NORMA» АҚТ бўлса, ИФУТга ўтиш мураккаб эмас
2017 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг чекланган сони янгитдан жорий этилаётган Таснифлагич воситасида аниқланади. Бунда ХХТУТ кодлари ўрнига иқтисодий фаолият турлари Таснифлагичи кодлари — ИФУТ қўлланилади.
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоб сиёсати
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2853, 2016 йил 27 декабрь) билан "Ҳисоб сиёсати" (1-сонли БҲС) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти тасдиқланди
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




