Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни мажбурий тугатиш тезроқ амалга оширилади

15.03.2017

Лойиҳада мазкур ҳужжатнинг амал қилиш соҳасига тузатиш киритиш ва уни қуйидаги ташкилотларга нисбатан татбиқ этмаслик таклиф этилади:

  • банклар ва кредит бюролари;
  • давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини (ННТ), шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари;
  • ихтиёрий тугатилаётган корхоналар;
  • суд томонидан банкрот деб эълон қилинган ва суд қарорига кўра тугатилаётган корхоналар.

 

Тугатиш масалалари билан туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар шуғулланади. Шу ҳудудий даражадаги давлат солиқ инспекциялари уларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда расман икки турдаги комиссия мавжуд. Биринчиси – адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссия. Иккинчиси  – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан рўйхатга олинган ташкилотлар бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларидаги (тугатилган) комиссия.

 

Молия-хўжалик фаолиятини 6 ой мобайнида амалга оширмаётган ташкилотлар (савдо ва савдо-воситачи корхоналари учун ушбу муддат 3 ойни ташкил этади) ҳақида маълумот илгаригидек ДСИ органларига банклар томонидан тақдим этилади. Аммо энди солиқ органлари икки карра қисқа муддатда (1 ҳафтада)  улар орасида қуйидаги корхоналарни аниқлайди:

  • давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини бошламаган;
  • мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаган;
  • муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, ДСИ дарҳол рўйхатдан ўтказувчи органга (“ягона дарча”марказлари) мол-мулки бўлмаган ва (ёки) муассислари бўлмаган ташкилотларни тугатиш ҳақида тақдимнома юборади. Бошқа ташкилотлар бўйича эса махсус комиссиянинг ташкилот фаолиятини давом эттиришининг мақсадга мувофиқ ёки номувофиқ экани ҳақидаги хулосасини олиш мажбурий.

 

Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда ташкилот фаолият юритиши йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташланиши режалаштирилмоқда. Демак, агар ташкилотнинг банк ҳисобварағи бўйича операциялар суднинг тегишли қарорига кўра тўхтатиб турилган бўлса, ушбу масала юзасидан судга мурожаат этган давлат органи 3 кун давомида одил судлов органларига ташкилотнинг банк ҳисобварағи бўйича операцияларни тиклашни сўраб мурожаат этиши керак бўлади.

 

Лойиҳага таклифлар: Бизнинг фикримизча, Низомда махсус комиссияларнинг алоҳида жиҳатлари ва ваколатларини янада батафсил  ёзиш даркор.

 

Биринчидан, махсус комиссиялар ташкилот молия-хўжалик фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқ ёки номувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилишда таяниши лозим бўлган мезонлар мавжуд эмас. Бу мамлакат бўйича мазкур масаланинг ечимига ягона ёндашувни таъминламаслиги тайин, шунингдек тадбиркорлар учун ноаниқликлар келтириб чиқаради.

 

Иккинчидан, корхоналарнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари турли сабабларга кўра тўхтатиб турилиши мумкин ва бу ҳар доим ҳам суд тартибида бўлмайди («Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси, Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг). Шу муносабат билан шундай ҳолатларни анча батафсил ёзиш мақсадга мувофиқки, унга кўра махсус комиссиялар давлат органларини илгари уларнинг сўровларига биноан корхоналарнинг тўхтатиб турилган банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини давом эттиришларини сўраб судларга мурожаат этишга амалда мажбурлашга ҳақли бўлади.

 

Аниқлаштирилишича, махсус комиссиялар корхоналар пул маблағларини ягона сўм ёки ягона валюта  ҳисобварақларида (тугатиш ҳисобварағи) мустақил равишда жамламайдилар, балки ташкилотга хизмат кўрсатувчи банкка тегишли топшириқ беради. У бир ҳафта мобайнида топшириқларни бажариши ва махсус комиссияга ҳисобварақлар бўйича қолдиқлар ҳақида маълумотларни тақдим этиши даркор.

 

Бундан ташқари, махсус комиссия ташкилотнинг муҳри, бурчак тамғаси ва корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топа олмаган ҳолатларда ҳаракатлар тартибига таъриф берилган. Уларнинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) жойлаштирилади.

 

Лойиҳага таклиф: Бизнинг фикримизча, бундай эълонларни бериш ҳақиқатан ҳам муҳим. Бироқ фуқаролик муомаласи иштирокчилари учун барча ОАВларни доимий равишда мониторинг қилиш жуда мураккаб масала. Бундан ташқари, муҳрлар ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати газета, бюллетень ва бошқаларнинг аниқ сони чиққанидан анча кейин юзага келиши мумкин, худди ўша нусхаси эса топилмаслиги мумкин Шу сабабли улардан фойдаланиш имконияти  ваколатли давлат органлари сайтлари орқали амалга ошириладиган бундай ҳужжатларнинг ягона ва марказлаштирилган базаси (рўйхати)ни яратиш ва юритиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу механизмни ҳам Низомда акс эттириш зарур.

 

Лойиҳа давлат тилида тайёрланган бўлиб, бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳам сақлайди.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум