Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади

18.06.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банкнинг Телеграм-каналида эслатиб ўтилишича, Марказий банкнинг эски намунадаги 50, 100 сўмлик қийматдаги тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3014, 19.05.2018 й.) мувофиқ 2020 йил 1 июлдан қуйидагилар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади:

 

  • 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик банкнотлар;
  • 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар.

 

Ушбу эски намунадаги пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклар бўлинмаларида қабул қилинади, ушбу санадан кейин эса Марказий банкнинг Бош ҳудудий бўлинмаларининг ҳисоб-китоб-касса марказларида бевосита муомалада бўлган банкнотларга алмаштириб берилади.

 

Шу муносабат билан МБ эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкнотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига айирбошлаш мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум