Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Аёлларга ҳимоя ордерини профилактика инспектори беради

14.01.2020

Рус тилида ўқиш

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар томонидан ҳимоя ордерини олиш тартиби Ҳукуматнинг 4.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Илгари биз қабул қилинган қарорнинг қисқача шарҳини бергандик. Қуйида ҳимоя ордерини расмийлаштириш тартибини анча батафсил кўриб чиқамиз.

 

Қуйидагилар уни олиш учун асос ҳисобланади:

  • жабрланганнинг мурожаати;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

 

Тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги ахборот ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига келиб тушади, у ердан дарҳол тегишли профилактика инспекторларига юборилади. Ушбу маълумотларни олгач, инспектор 24 соат мобайнида:

  • келиб тушган мурожаат ёки ахборотни ўрганиши;
  • зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказиши, унинг турмуш тарзи, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг келиб чиқиши шарт-шароитларини ўрганиши;
  • зўравонлик содир этган шахсни ижтимоий реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши шарт.

 

Инспектор ушбу ҳаракатлар якуни бўйича:

  • тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини расмийлаштиради ва жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органларни хабардор қилади;
  • зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис иштирокида бу ҳақда далолатнома расмийлаштиради.

 

Ишни ўрганиш чоғида жиноят белгилари аниқланган тақдирда инспектор ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

 

Ордер 30 кун муддатгача берилади. Ушбу муддатда хавф бартараф этилмаган бўлса, ордернинг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра яна бир ойгача узайтирилади.

 

Ҳимоя ордери қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:

  • зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи билан алоқасини (иш жойларида ва таълим муассасаларида уларнинг билвосита алоқасига йўл қўйилади), шунингдек уларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
  • зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш, уни сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини чеклаш ёхуд тақиқлаш.

 

Бундан ташқари, ордер тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига маънавий зиённи компенсация қилиш, шунингдек аёлнинг даволаниш, маслаҳат олиш, махсус марказга жойлаштириш учун харажатларини қоплаш мажбуриятини юклаши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.