Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Агар сиз норезидент бўлсангиз, солиқ қандай тўғри ҳисобланади?

05.07.2016

Ўз фаолиятини Ўзбекистонда амалга оширадиган чет эл компанияларида солиқ солиш ва ҳисоботга тааллуқли талай саволлар вужудга келаётир. Агар «Norma» Профессионал ривожланиш марказининг “Норезидентлар-юридик шахслар даромадларига тўлов манбаида солиқ солиш” мавзусидаги бир кунлик бонусли семинар тингловчиси бўлсангиз, буларга жавоб олишингиз мумкин бўлади

Ўз фаолиятини Ўзбекистонда амалга оширадиган чет эл компанияларида солиқ солиш ва ҳисоботга тааллуқли талай саволлар вужудга келаётир. Агар «Norma» Профессионал ривожланиш марказининг “Норезидентлар-юридик шахслар даромадларига тўлов манбаида солиқ солиш” мавзусидаги бир кунлик бонусли семинар тингловчиси бўлсангиз, буларга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

 

Семинар «Norma» Профессионал ривожланиш марказида 14 июль куни соат 9.30 дан 13.00 гача ўтказилади.

 

У раҳбарлар, бош бухгалтерлар, шунингдек хизматларни импорт қилиш бўйича операцияларни амалга оширадиган чет эл компаниялари вакиллари учун қизиқарли бўлади. Семинар солиқ маслаҳатчилари ва аудиторларга улар томондан профессионал хизматлар кўрсатилганда фойдали бўлади.

 

Учрашув чоғида қуйидагилар кўриб чиқилади:

 

- норезидентларнинг қайси  даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади;

 

- солиқни ушлаб қолиш тартиби, ставкалар, норезидентга тўлов манбаида солиқни ушлаб қолмасдан даромад тўлаш;

 

- тўлов манбаининг солиқни ушлаб қолиш бўйича хатари ва жавобгарлиги;

 

- мол-мулкни реализация қилганда норезидент даромадларига солиқ солиш тартиби.

 

Семинар мобайнида амалиётчи тренерлар норезидентга даромад тўлашда икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномаларни татбиқ этиш тартибида қандай ўзгаришлар содир бўлганлиги,  қандай икки ёқлама солиқ солишни олдини олиш, ҳозирги вақтда бундай даромадларни тўлашда қандай солиқ хатарлари мавжудлиги ҳақида сўзлаб берадилар.

 

Тадбирни аудит, солиқ солиш, ҳуқуқ, бизнесни реструктуризация қилиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва миллий ва халқаро стандартлар бўйича (GAAP, IFRS) ҳисобот тайёрлаш асосий профессионал ваколати ва экспертиза соҳаси бўлган Гўзал Исломова олиб боради.

 

Семинарда иштирок этиш NORMA газеталари обуначилари ва (ёки) Norma бренди остида чиқарилган электрон маҳсулотлар фойдаланувчилари учун бонус тариқасида бепул тақдим этилади. Бироқ олдиндан рўйхатдан ўтиш шарт. Буни қуйидаги ҳавола ёки (99871) 283-46-05 телефони орқали қўнғироқ қилиб амалга ошириш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бепул бонусли семинарлар сони тузилган шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида ташкилот сотиб олган электрон маҳсулотлар сони ва обуна расмийлаштирилган газеталар тўплами сонидан келиб чиқиб аниқланади.

 

Ҳар бир фойдаланувчи/обуначи учун семинарлар лимити қуйидаги қоидалар бўйича ҳисобланади:

 

 

NORMА АҚТ фойдаланувчилари учун: 

 

биринчи NORMА АҚТ электрон маҳсулоти учун сиз 2 та бонусли семинарни қўлга киритасиз + ҳар бир кейинги электрон маҳсулот учун – 1 тадан семинар.

 


СБХ/НТВ + Норма маслаҳатчи/Норма газеталари обуначилари учун:

 

газеталарнинг 1 та тўплами учун 2 та бонусли семинар + кейинги ҳар бир тўплам учун 1 тадан семинар.

 

Бунда шуни ёдда тутиш лозимки, ташкилот уни ҳам, бошқасини ҳам харид қилган тақдирда газеталар обуначисининг ва НОРМА АҚТ фойдаланувчисининг бонуслари қўшилади.

 

Битта ташкилотдан семинарда 2 нафар ва ундан ортиқ киши ҳозир бўлган тақдирда фойдаланилган бонуслар сони мазкур ташкилотдан иштирокчилар сонига тенг бўлади.

 

Эътиборни яна шунга қаратиш жоизки, рўйхатдан ўтказилган иштирокчи семинарга келмаган тақдирда бонус барибир ишлатилган ҳисобланади.


 

Мавзу бўйича материал:

 

Фойдаланувчилар ва обуначилар учун бонусли семинарлар

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум