Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспортида йўловчилар ташиш ва GPS-тизими ишини такомиллаштириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчиси бўлган Grand Technology System билан ҳамкорликда «TASHBUS» мобил иловасини тест режимида ишга туширди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Автобуслар ҳаракатини илова орқали кузатиш мумкин
Автобуслар ҳаракатини илова орқали кузатиш мумкин
04.08.2016

Мобил қурилмалари фойдаланувчилари унинг ёрдамида автобусларнинг бекатга келадиган аниқ вақтини билган ҳолда сафарларини режалаштиришлари мумкин. Бундан ташқари, илова пойтахтнинг барча автобус йўналишларини қамраб олган бўлиб, автобуслар ҳаракатини Тошкент электрон харитасида онлайн режимда кузатиш имконини беради.
Ўз мобил қурилмалари ва гаджетларига иловани ўрнатиб, фойдаланувчилар унинг ёрдамида:
- белгиланган йўналишдаги автобус ҳаракатини кузатишлари;
- автобусларнинг танланган бекатга келиш вақти ва у ергача қандай автобуслар бориши тўғрисида ахборот олишлари;
- автобусларнинг яқин бекатгача бўлган масофасини билишлари;
- тезкор фойдаланиш учун танланганлар рўйхатига йўналишларни ва яна талай фойдали функцияларни қўшишлари мумкин бўлади.
Бугунги кунда иловадан фақат Android қурилмаси орқали фойдаланиш мумкин, бироқ яқин кунларда у Apple iOS учун мослаштирилади. Шунингдек, тез орада www.tashbus.uz сайтида илованинг веб-версиясини ишга тушириш кўзда тутилаётир, бу ерда ҳам фойдаланувчилар жамоат транспорти иши тўғрисида ахборот олишлари ва автобуслар ҳаракатини кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Илованинг ишини янада такомиллаштириш учун «Тошшаҳартрансхизмат" АЖ илова ёки tashbus@tshtx.uz электрон почтаси орқали фикр ва мулоҳазаларни қабул қилади.
Маъруф УСМАНОВ.
Янги сонларда ўқинг
2025, 4 ноябрь№ 44
- Хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- «Яшил энергетика» келажак сари қадам
2025, 4 ноябрь№ 44
- Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
- Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
- «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- 2025 йилда таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»


