Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автони нотариал расмийлаштиришсиз 30 кунгача ижарага беришга рухсат берилиши мумкин

14.05.2018

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.


  • «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

 

Қонуннинг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишга имкон беради.

 

 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг мутахассислар ва олимлар таклифлари асосида пухта ишлаб чиқилди. Қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиётни янада ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқлар йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг фаровон ҳаётини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

 

  • «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

 

Лойиҳа билан  жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз бир ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилади.  Сиёсий партиялар фракциялари мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича Президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум