Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Айрим маҳсулотларни Ўзбекистон орқали транзит қилишни соддалаштириш режалаштирилмоқда

Айрим маҳсулотларни Ўзбекистон орқали транзит қилишни соддалаштириш режалаштирилмоқда

08.02.2018

 

Ташқи савдо вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудуди орқали транзит қилишда таомилларни соддалаштириш, ишончли транспорт транзит йўлакларини шакллантириш ва транзит ташиш оқимларини оширишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа билан қуйидагилар тўғрисидаги талабларни бекор қилиш таклиф қилинаётир:

  • мамлакатимиз божхона ҳудуди орқали алкоголли ва тамаки маҳсулотларини автомобиль ва темир йўл транспортида транзит қилишда Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасини олиш;
  • маҳсулотларни давлатимиз ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш факти тасдиқлангандан кейин киритилган суммани қайтарган ҳолда ташувчи томонидан Ўзбекистон божхона органлари депозит ҳисобварағига тегишли божхона тўловлари (божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС) пул таъминотининг барча суммасини киритиш.

 

Мазкур тартиб Президентнинг 4.10.2007 йилдаги ПҚ-703-сон “Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилган. ТСВ хабарида қайд этилишича, юқорида кўрсатилган ҳужжат қабул қилинган пайтдан бошлаб 2007 йилдан эътиборан алкоголли ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон орқали транзит қилиш деярли амалга оширилмаган.

 

Кутилишича, тартибни бекор қилиш транзит қилиш таомилини сезиларли даражада соддалаштиради ва транспорт ташиш ҳажмларини янада оширишга туртки беради.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум