Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтер қарши бўлса

28.05.2018

Рус тилида ўқиш

Бош бухгалтер фаолият юритиш давомида раҳбарият ҳуқуққа зид хўжалик операциясини бажаришни талаб этадиган ҳолатларга тўқнаш келади. Қонун нуқтаи назаридан бухгалтер бунга қаршилик кўрсатиши керак. Бироқ ҳаётда мутахассис ўзининг касбий ва шахсий сифатларига қараб йўл тутади.

 

Сафдошингиз обрўли шахс бўлса

 

Қатъиян «йўқ» дея оладиган, ўз позициясини ёқлай биладиган бухгалтерлар бор. Одатда, улар ҳуқуққа зид ҳаракатларнинг кейинги оқибатларини кўра биладиган юқори тоифали мутахассислар бўлади.

 

Бундай бухгалтерлар ўз устиларида мунтазам ишлайдилар. Малака оширадилар, қонунчиликдаги ўзгартиришларни кузатиб борадилар, ҳамкасблари ўртасида касб муаммолари муҳокама қилинадиган тадбирларда қатнашадилар.  

 

Ишдан бўшатиб юборсалар-чи? Бу савол юзага келмаслигининг бир нечта сабаби бор. Бундай мутахассислар жамоада ва раҳбарият орасида юқори нуфузга эга бўлади. Бухгалтер «йўқ» деса, бошлиқ одатда унга қулоқ солган маъқуллигини тушунади. Раҳбар учун бундай бухгалтер оддий ходим эмас, у ҳисоб юритиш ва солиқ солиш масалалари бўйича маслаҳатчи саналади. Бундай муносабатларга бухгалтер ва раҳбар ўртасидаги ўзаро ишонч асос бўлади, барча қарорлар биргаликда муҳокама қилингач қабул қилинади. Бундай муносабатлар ўта мустаҳкам бўлиб, одатда узоқ давом этади.



Ривожланган мураккаб тузилмага эга йирик компания ва ташкилотларда бу тоифадаги бухгалтерларга талаб катта бўлади. Улар жамоада муносабат ўрнатаётганда муассис ёхуд юқори турувчи ташкилотга бўйсунадилар. Бевосита директор билан тенгма-тенг муносабатда бўладилар. Ҳамкасблар орасида дугоналари, дўстлари бўлмайди, камтар бўладилар, одатда, одамлар орасида ажралиб туришни хуш кўрмайдилар.  

 

Бундай ходимлар қандай бўлмасин, ишда қолишни кўзламайдилар. Иш берувчи бу каби мутахассисни қўлдан чиқариш осон, унинг ўрнини боса оладиган ходимни топиш эса мушкуллигини яхши тушунади.

 

Раҳбар доим тўғри гапиради

 

Кичик корхона ва микрофирмаларда бошқа турдаги бухгалтерларни кўп учратамиз. Улар «раҳбар доим тўғри гапиради» принципига амал қиладилар.

 

Бундай бухгалтерлар раҳбардан паноҳ излаб, у мени ҳеч қачон ташлаб қўймайди, барча жавобгарликни зиммасига олади деб ўйлайдилар. Раҳбарлар бундай ходимлар бутун қоғозбозлик ишини, ҳужжатларни юритишни зиммасига олгани, ҳисоботларни ўз вақтида топширгани учун қадрлайдилар. Бошқача айтганда, улар директорнинг қўли тегмайдиган мажбурий ишларни бажаришлари хуш ёқади.

 

Бу тоифадаги бухгалтерлар орасида ўзини суғурталаш ниятида аутсорсингга ўтиб, «айтганингизни қиламан, бироқ ҳужжатларда менинг имзоим бўлмайди» шарти билан ишлайдиганлар кўп топилади. Бироқ унинг имзо қўймаганлиги жавобгарликдан озод бўлишини кафолатламайди. Охир-оқибат бухгалтер ҳам ишда бирга қатнашган шахс сифатида қўлга олиниши мумкин.

 

Бундай бухгалтерларнинг кўпчилиги янгиликлардан бохабар бўлишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг қадрига етадиган раҳбарлар касбий ривожланишга бўлган интилишларини қўлаб-қувватлаб, малака ошириш курслари, зарур адабиётлар, даврий нашрлар ҳақини тўлайдилар.

 

Раҳбар ва бухгалтерларнинг бундай муносабатлари одатда узоққа бормайди. Раҳбар бундай бухгалтерия сифати ва оқибатлари ҳақида муайян даражада хабардор бўлса ҳам, ёмон хаёлга боришни истамайди. Вақт – олий ҳакам: ё бухгалтерия сифати текширувда фош этилади ёки хато ва камчиликлар ўзи «юзага қалқиб чиқади». Охир-оқибат раҳбар ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилади. Бошқа варианти – муайян босқичга келиб бухгалтер эртами-кечми, ҳаммаси учун жавоб бериш керак бўлишини англаб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшайди.

 

Улкан мақсадларни кўзловчи бухгалтер

 

Бухгалтерлар орасида ёш, серғайрат ходимлар кўп учрайди. Улар суҳбат ўтказиш чоғида ўзларини кўрсата биладилар, одатда ўзларига жуда зеб берадилар. Касбий жиҳатдан олганда – икки ойлик курсда ўқиган ва бироз иш тажрибасига эга бўладилар.

 

Ёш раҳбарлар бундай мутахассисга тўғри баҳо бера олмай, ишга қабул қилган заҳоти масъулиятли иш участкаларини ишониб топширадилар. Раҳбар бухгалтерия ҳисобининг нозик жиҳатларини билмайди, бухгалтернинг эса ўз хатти-ҳаракатларига тўғри баҳо бериш учун тажриба ва билими камлик қилади. Бухгалтер ўзига ортиқча бино қўйиб юбориши ишда акс этади. Тўғрилаш, жавоб бериш керак бўладиган кўп хатоликларга йў қўйилади. Улар бошловчи бухгалтер билан тузилган контрактни бекор қилишга асосий сабаб бўлади. Бунда ҳисобчилар ишдан бўшатилгандан кейин ҳам жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини ёддан чиқармасликлари лозим.

 

Тажрибали раҳбарлар бошловчи мутахассисларни ишлаётган малакали ходимларга ёрдамчи қилиб бириктириб қўядилар. Бундай вазиятда бошловчи бухгалтер тажриба орттириш ва ишнинг нозик жиҳатларини ўзлаштириш имконига эга бўлади.

 

Олег Гаевой.

P.S.

Юқори тоифали мутахассислар сафидан ўрин олиш ёки, ҳеч бўлмаганда, нохуш вазиятга тушмаслик учун нима қилиш керак? bir.uz малака ошириш тизими малакангизни баҳолашда ва оширишда ёрдам беради. Янада чуқур билимга эга бўлишни истасангиз, «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган курслар ва семинарларга қатнашинг. Барча бошловчиларга омад тилаймиз!

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум