Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерия текширувни талаб этади

26.06.2018

Рус тилида ўқиш

Тадбиркорлар молия-хўжалик фаолияти текширилишидан халос бўлдилар, бундай таътил қандай якунланиши ҳақида кўпчилик ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Мухбиримиз етакчи экспертлардан бу борада фикр билдиришларини сўради.  


Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 22.01.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга мораторий жорий этилди. Экспертлар бу вақтда бўшашмаслик кераклигини қайд этмоқдалар.

«Norma» компанияси иқтисодий бўлими бошлиғи Татьяна Белоусованинг фикрича, ҳар қандай бўшаштириш бухгалтерия ҳисоби фойдасига хизмат қилмайди. «Бизнес нуқтаи назаридан мораторий – яхши усул, камроқ безовта қиладилар. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Бошқа жиҳати – бухгалтерия. Соғлом фикр юритилса, ҳар қандай текширув бухгалтерларни сергак торттиради, бу ҳисоб юритиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади – камчилик ва хатоларга камроқ йўл қўйилади. Бунинг устига, текширувлар оралиғи қанча кам бўлса, йўл қўйилган хатони топиш, унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, керак бўлса – айбдорларни жазолаш шунча осонлашади. Акс ҳолда нима бўлганлиги ва ким айбдорлигини англаш мушкул бўлади. Ҳар бир текширувнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор, улар биргаликда ташкилотдаги вазиятни холисроқ ўрганиш имконини беради. Бўшаштириш сабабли ўз вақтида аниқланмаган хато ёки камчилик бошқаларини келтириб чиқариши мумкин. Натижада ҳал этиш қийин бўлган муаммолар юзага келади. Фикримча, икки йилдан кейин бош бухгалтерларнинг кўпчилиги солиқ органлари вакилларининг кўп саволларига жавоб беришига тўғри келади. Шу сабабли барча ҳамкасбларимга бўшашмай, қонунга қатъий риоя этган ҳолда ишлашларини маслаҳат бераман».

 

«TRI-S-АUDIT» аудиторлик компанияси директори Cветлана Голосова шу фикрга қўшилди. Бироқ у мунтазам аудиторлик текширувлари муаммонинг ечими бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. «Амалиётда қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш талаби қўйилмайдиган ташкилотларда кўпинча солиқ инспекцияси ходимларининг режали ташрифи арафасида аудиторлик текшируви ўтказадилар. Барча корхона ва ташкилотларга солиқ хизмати текшируви санасидан қатъи назар йилда бир марта аудиторлик текширувларини ўтказишни маслаҳат берган бўлардим. Бу кўп хатога йўл қўймаслик ва кам чиқим билан уларни бартараф этиш имконини берувчи мақбул муддат. Бунинг устига, аудиторлик текшируви нафақат солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини тасдиқлаш, балки бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилганлиги, нарх тўғри белгиланганлиги, шунингдек корхона фойдаси тўғри белгиланганлигини баҳолаш учун зарур».


«UNITED TAX ADVISORS» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директорининг ўринбосари Мурод Қодиров ўз фикри билан ўртоқлашди: «Мораторий барча текширувларга мутлақ тақиқ ҳисобланмайди, у текширувларнинг фақат битта тури – молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) тааллуқли. Бунда камерал текширувларни ҳеч ким чекламайди. Яъни солиқ идораси солиқ органларига топшириладиган ҳужжатлар ва ҳисоботлар бўйича ташкилотларни текширишда давом этмоқда. Ҳозирги вазиятда камерал текширувлар ўтказиш сифати учун масъул шахсларнинг роли кучаймоқда. Мораторийдан ҳар қандай ҳолатда фақат инсофли ва қонунга итоаткор солиқ тўловчилар ютадилар, сабаби солиқчилар фақат уларга нисбатан ҳеч қандай даъво билдирмайдилар».  

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум