Савдо-саноат палатаси ўз аъзолари учун электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилганини маълум қилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- CCП электрон аъзолик гувоҳномаларини жорий этди
CCП электрон аъзолик гувоҳномаларини жорий этди
17.03.2018

Электрон гувоҳномалар қуйидаги афзалликларга эга:
- Палата аъзоларининг вақтини тежайди, чекка ҳудудларда жойлашган корхона ва компания вакилига (тадбиркорлик субъектларига) гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатлар қисқаради;
- Гувоҳномани олиш муддати қисқаради;
- Палата аъзоларининг юридик номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, Палатага аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни Палатанинг электрон базасидан текшириш имконияти яратилади.
Электрон гувоҳномада Палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек Палата аъзоси-солиқ тўловчининг СТИР рақами, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Шу билан бирга, гувоҳномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида унга:
- QR-код;
- Палатанинг расмий веб-сайтига ҳавола;
- Палатанинг call-маркази рақами киритилган.
Электрон гувоҳнома биринчи навбатда Палата аъзолигига эндигина қабул қилинган тадбиркорларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган Палата аъзоларига берилади. Сўнгра барча Палата аъзолари гувоҳномалари электрон шаклга ўзгартирилади.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
.
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


