Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Давлат дастури, давлат тили, йўл ҳаракати қоидалари ва Халқлар дўстлиги куни

01.02.2021

Рус тилида ўқиш

2021 йил 27 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилдилар.

 

Коронавирус пандемияси жаҳон мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатиб, ишлаб чиқариш жараёнларини сусайтирди, аввалдан тузилган қатор истиқбол режаларини ўзгартиришга мажбур қилди.

 

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш борасида ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида 2020 йилда ЯИМ ўсиши ўтган йилга нисбатан 101,6%ни, саноатда – 100,7%ни, хизматлар соҳасида – 102,3%ни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 103%ни ташкил қилган.

 

Ҳисобот даврида 9,8 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар, шу жумладан 7 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 2,8 млрд доллар маблағлари ўзлаштирилган. 2020 йилда ялпи экспорт ҳажми 15,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

 

Экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида мамлакатимиз ҳудудларида 2,7 мингга яқин янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилинган, 210 та янги турдаги маҳсулотлар ҳамда айрим товар позициялари бўйича 40 та янги давлатнинг бозорларига чиқишга эришилган.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида ўтган йилда республика бўйича жами 378,1 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган. 66 мингта янги юридик мақомга эга бўлган кичик бизнес субъектларида 168,9 мингта янги иш ўринлари яратилган.

 

2020 йилги Давлат дастурида 284 та банд белгиланган бўлиб, шундан 206 та банд тўлиқ бажарилган, 20 та банднинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган, 58 та банднинг ижроси юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.

 

Мажлисда халқ вакиллари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.

 

Қонун билан белгиланишича:

  • йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш;
  • йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш;
  • автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик;
  • йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш

– фуқароларга 2 БҲМ, мансабдор шахсларга эса – 10 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – 0,5 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида давлат тили ўзбек тили экани белгиланган. Бироқ, ҳуқуқни қўллаш амалиётида давлат тилини татбиқ этиш билан боғлиқ муносабатларда айрим камчиликлар кузатилмоқда. «Давлат тили ҳақида»ги Қонунда эса унинг амалга оширилишини таъминлайдиган, бу соҳада ягона давлат сиёсатини олиб борувчи махсус давлат органи ва унинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масалалар умуман ёритиб берилмаган.

 

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида қонуннинг мақсади ва уни қўллаш соҳасини белгиловчи нормалар, Ўзбекистонда бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситилишга йўл қўймаслик акс эттирилган.

 

Қонун лойиҳасида давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги мамлакат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги ваколатлари назарда тутиляпти.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари, таълим, маданият, ноширлик соҳалари фаолиятида ҳамда ОАВда, географик объектлар номларида, фуқаролар исмларида, муҳр, тамға ва кўргазмали маълумотларда, халқаро муносабатларда давлат тилининг қўлланилиши акс этмоқда.

 

Бундан ташқари, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати кўзда тутилаётгани баробарида, мазкур қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ҳам белгиланяпти. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 

Мажлисда депутатлар «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳаси билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланиши белгиланяпти. Халқлар дўстлиги кунини байрам қилишдан асосий мақсад – инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_