Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат хизматлари марказларида аста-секин ЭРИдан воз кечилмоқда

17.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлат хизматларидан ўзи келиб фойдаланганда 1,5 мингдан ортиқ махсус рақамли имзо планшетлари ЭРИсиз ишлашга ёрдам беради.

 

Давлат хизматлари агентлиги одамларнинг электрон рақамли имзони сотиб олиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ норозиликларига шундай муносабат билдирди.

 

Ҳозирча рақамли имзо планшетлари марказларда икки турдаги давлат хизматини кўрсатиш жараёнида йўлга қўйилади: болани боғча жойлаштириш ва судланмаганлик ҳақида маълумотнома олиш. Бироқ вақти билан уларнинг кўлами кенгаяди.

 

Хизматлардан фойдаланувчилар нуқтаи назарига кўра, мазкур идентификациялаш усулининг афзаллиги яққол кўринади ва бу унинг ЭРИдан  тубдан фарқ қилишида намоён бўлади.

 

биринчидан, пул тежалади. ЭРИни олиш учун жисмоний шахслар БҲМнинг 7%и (15 610 сўм), юридик шахслар эса 10%и (22 300 сўм) миқдорида давлат божи тўлайди. Рақамли имзо планшетидан фойдаланган ҳолда аризаларни имзолаш бепул.

 

иккинчидан,  қулайлик ва вақтни тежаш. ЭРИ физик ахборот ташувчига (USB-флешка, қаттиқ диск ёки мобиль телефон) ёзиб берилади ва усиз, тегишинча, ишламайди. ЭРИ сертификатини расмийлаштириш учун қўшимча равишда муайян вақт талаб этилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум