Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бюджет субсидияларидан қандай фойдаланиш керак Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун тарифларнинг оширилиши кимларга таъсир қилади Асосий воситаларни инвестициявий кўчмас мулкка ўтказиш Инвестиция кўчмас мулки билан боғлиқ трансформацион тузатишлар 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Давстатқўм ҳисоботларни топшириш муддатларини узайтирди

19.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сон Фармони муносабати билан статистика ҳисоботининг қуйидаги шаклларини топшириш муддатлари 2021 йил 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) узайтирилади:

  • 12-narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи”;
  • 12-korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;           
  • 12-korxona (savdo)(12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”.

 

Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлайди ва ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юбориш мумкин.

 

 

.

Валюталар курси

2025-08-27
  • USD:12354.65 (+0.00) сум
  • EUR:14384.52 (+0.00) сум
  • RUB:153.93 (+0.00) сум