Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Депутатлар масофавий режимда ишлашга ўтадилар

18.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

COVID-19 пандемияси даврида Парламент қуйи палатаси депутатлари мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилади. Депутатлар хорижий тажриба ва қонунчиликка таянган ҳолда, вақтинчалик регламентни тасдиқладилар.

 

Мажлислар залида раислик қилувчи, саноқ комиссияси аъзолари, ҳар бир фракциянинг камида биттадан вакили ва кун тартибидаги қонун лойиҳалари юзасидан масъул маърузаси депутатлар иштирок этадилар. Бошқа депутатлар видеоконференцалоқа орқали масофавий иштирок этадилар.

 

Овоз бериш уч босқичда ўтказилади. Биринчи навбатда мажлислар залида иштирок этаётган депутатлар овоз берадилар, кейинги навбатда видеоконференцалоқа режимида жамоавий уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар, сўнгра – видеоконференцалоқа режимида якка уланиш нуқтасидан иштирок этаётган парламент аъзолари овоз берадилар. Саноқ комиссияси томонидан овоз бериш навбатининг ҳар бири қайд этиб борилади ва кейин овозлар жамланади. Овоз бериш натижалари тўғрисида мажлисга раислик этувчига маълумот берилади.

 

Мажлис доирасида Қонунчилик палатаси депутатлари МЖТКга тузатишларни ҳам кўриб чиқдилар. Унга янги модда (651) киритиш назарда тутилмоқда, унга мувофиқ томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалик экини экиш ҳақида огоҳлантириш берилганига қарамай, ер участкасидан мўлжал бўйича фойдаланмаётган ер эгаларига жарима солинади.

 

Яъни ер эгалари томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалик экини экмаган фуқаролар аввал огоҳлантирилади. Кейин томорқа ерлардан унумли фойдаланмаганлиги учун 1 БҲМдан 3 БҲМгача жарима солинади. Мазкур ҳолат бир йил давомида такроран содир этилганда жарима 3 БҲМдан 5 БҲМгача миқдорни ташкил этади.

 

Бунга депутатлар ҳудудларга бориб аниқлаган кўпчилик экиш ишларини якунламаганлиги, бошқалари экин экишни хоҳламаслиги каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сабаб бўлди. Экиш ишларининг якунланмаганлиги озиқ-овқат захирасини шакллантиришга салбий таъсир қилади, шу боис депутатлар ва сенаторлар мазкур соҳада жавобгарликни кучайтиришга қарор қилдилар.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16