Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ердан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

16.04.2020

Рус тилида ўқиш

Парламент палаталари Кенгашлари «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қўшма қарорни қабул қилдилар.

 

Ҳужжат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, парламент аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди. Унинг мақсади – аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам берилишига кўмаклашиш.  

 

Кам таъминланган ва қаровчиси йўқ оилаларга илғор фермерлар бириктирилиб, уларга томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва парваришлаш бўйича ёрдамлашади.

 

Ишчи гуруҳ Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағидан мақсадли фойдаланишни ташкил этишга кўмаклашади. Шу мақсадда жамғарма маблағларидан жойларда қандай фойдаланилаётгани доимий ўрганиб борилади ва шу юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. 

 

Ердан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.  Бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, ушбу соҳага доир қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

 

Депутатлар ва сенаторлар томонидан экинлар экилишининг аҳволи ҳар ойда ўрганилади, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилади. Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш борасидаги ишлар юзасидан вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлисларида ҳисобот берадилар. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум