Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатиладиСув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқЯнги қоидалар бўйича норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган фойда солиғини қандай қайтариш мумкинБухгалтерия ходимлардан хорижий ЭРИ билан имзоланган ҳужжатларни қабул қилиши мумкинми

Диққат: "Норма" янги офисга кўчмоқда

21.11.2025

Рус тилида ўқиш

Ҳурматли фойдаланувчилар!

 

Бизда янгилик бор: бугун, 21 ноябрь куни, биз янги офисга кўчиб ўтамиз!

 

Ўқув марказининг кўчиши йил охирига режалаштирилган. Шу боис, агар сиз бизда кундузги курсларда ўқиётган бўлсангиз, сайтларимиз ва TГ-каналларимиздаги янгиликларни кузатиб боринг.

 

Бугун, 21 ноябрь куни, мижозлар билан ишлаш хизматларимиз (хизмат кўрсатиш бўлими, сотувлар бўлими, "Жавоб берамиз" хизмати, call-марказ (1172, 150-11-72, 147-11-72, 148-11-72), ўқув маркази ва техник ёрдам хизмати) ишламайди.

 

Лекин биз барибир сиз билан алоқада бўламиз.

 

Бизга қуйидагилар орқали ёзишингиз мумкин:

  • Сайтдаги онлайн чатда (Jivo)
  • Телеграмда @ NormaCallCenter
  • ofis@norma.uz электрон почтасига
  • Менежернинг мобиль рақамига телефон қилиш

 

Барча мурожаатларингизни албатта кўриб чиқамиз фақат одатдагидан бироз кечроқ.

 

Барча дастурий маҳсулотлар ва онлайн хизматлар одатдаги тартибда ишлайди.

 

24 ноябрь, душанба куни биз янги жойда стандарт режимда ишлаймиз.

 

Янги манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 14-уй, "ABИАПAPК" бизнес маркази.

 

Мўлжал: "Машинасозлар" метроси.

 

Тушунганингиз учун ташаккур ва сизни янги офисимизда кутиб қоламиз!