Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Doing Business-2016»: Ўзбекистон позицияларини яхшилади

29.10.2015

«Doing Business–2016» Рейтингига асосан: Жаҳон банки мутахассислари томонидан тузилган бизнесни юритиш қулайлиги бўйича тартибга солиш сифати ва самарадорликни ўлчаш натижасига кўра жаҳоннинг 189 мамлакати ичида Ўзбекистон 87 позицияни эгаллади. Олдинги «Doing Business–2015» Рейтингида: самарадорлик доирасидан кўтарилган ҳолда республика 103 ўринда жойлашганди.


 

Бизнес соҳасида ислоҳотлар Ўзбекистонда бир неча йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш шартлари соддалаштирилмоқда. Бу эса сўнгги йиллардаги рейтингларда ўз ифодасини топди. Ҳали янги Рейтинг чиқмасиданоқ, экспертлар Ўзбекистоннинг позициясига нисбатан ижобий прогнозлар беришди. Эслатиб ўтамиз, БМТ ТД “Ўзбекистон бизнес-форуми (III фазаси)” экспертларининг қайд қилишича, бизнесни рўйхатдан ўтказиш бўйича  ҳамда тадбиркорларнинг кейинчалик ишларининг ҳақиқий тартиботлари қонунчилик билан белгиланганидан фарқ қилади. Бунда улар «Doing Вusiness»да қўлланиладиган, қонунчиликда белгиланган тартиботларни тадбиркор ўтиши лозим бўлган ҳақиқий тартиботлар билан солиштириш бўйича ҳисоблаш услубиятига таянганлар. Бу фарқни қисқартириш давлат томонидан ўтказилаётган ислоҳотларнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади. Рейтингдаги ўринда 16 позицияга кўтарилиш бунга яққол мисолдир.

 

 

Методология

 

 

Рейтинг мамлакатлар позицияларини бизнес юритишнинг 10 индикатори бўйича баҳолайди:

 

  • корхоналарни рўйхатдан ўтказиш;

     

  • қурилишга рухсатномалар олиш;

     

  • электр таъминоти тармоғига уланиш;

     

  • мулкни рўйхатга олиш;


  • кредитлар олиш;


  • миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш;


  • солиқ солиш;


  • халқаро савдо;


  • контрактлар ижросини таъминлаш;


  • тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш.

     

 

Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири жаҳоннинг ва минтақа ичидаги бошқа мамлакатларга нисбатан баҳоланди. Эслатиб ўтамиз, олдинги йили яна битта кўрсаткич – “Меҳнат бозорини тартибга солиш хусусиятлари” мавжуд эди. Бу йил у ҳам рейтингда кўриб чиқилади, бироқ муҳим индикатор сифатида ажратилмаган.

 

 

«Doing Вusiness» тузувчиларининг қайд қилишича, солиштириш учун индикаторлар тўплами атайин тор тузилиб, сиёсат ҳамда иқтисодиёт билан бевосита боғлиқлиги йўқ бошқа соҳаларга дахл қилмаган ҳолда фақат мамлакатнинг рухсат бериш тартиботлари, товарларни экспорт-импорти  кўрсаткичлари ва мамлакатлар иқтисодиётларини ривожлантиришнинг долзарб позицияларини намоён қилувчи жиҳатларни қамраб олади.

 

 

Ўзбекистон рейтингининг ўсишига нима сабаб бўлди?

 

 

Қуйидаги индикаторлар мамлакатимизнинг сезиларли равишда ўсишини таъминлади: “Кредитлар олиш” (+63 пункт!), “Мулкни рўйхатга олиш” (+26 пункт), “Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш” (+22 пункт). “Солиқ солиш” (+2 пункт) кўрсаткичида ўсиш кузатилди. “Контрактлар ижросини таъминлаш” ва “Тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш” барқарор даражада қолди. “Электр таъминоти тармоғига уланиш”  (–4 пункт), “Қурилишга рухсатномалар олиш” (–2 пункт), “Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш”  ва “Халқаро савдо” (–2 пункт) индикаторлари кўрсаткичларида пасайиш бўлди.

 

 

Қайд этиш лозимки, “Кредитлар олиш” ва “Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон жаҳонда 42 позицияни эгаллайди (илгари – тегишинча 105 ва 64 ўринларда). “Мулкни рўйхатга олиш” позицияси бўйича – 87 ўрин (илгари – 113). “Контрактлар ижросини таъминлаш” ва “Тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш”нинг барқарор кўрсаткичлари умумжаҳон Рейтингда Ўзбекистонни 35 ва 75 ўрин билан таъминлади. Манфий томон кетган кўрсаткичларга келсак, уларнинг позицияси кўнгилдагидек эмас.  “Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш”  88 ўринда (олдин – 87), “Электр таъминоти тармоғига уланиш”   2014 йил Рейтингидаги 108 ўриндан 112 ўрин тушди, “Қурилишга рухсатномалар олиш” – 149 позициядан 151 га пасайди, “Халқаро савдо” эса 158 ўриндан 159 га ўтди.

 

 

Бу кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда, умид қиламизки, келгуси йил Рейтингида юқори натижаларга эришиш учун қонун чиқарувчилар ва мансабдорлар манфийга кетган кўрсаткичлар қисмида бизнес юритишни яхшилашлари лозим. Навбатдаги Рейтингни тузувчилар диққатни тадбиркорлар ва онлайн-дўконлар фаолиятини соддалаштирувчи божхона тартиботларидаги ўзгартиришларга қаратадилар. Қайд қилиш лозимки, “Электрон тижорат тўғрисида” Қонуннинг ўзи ҳам қайта кўриб чиқилади. Ҳозирги пайтда унинг лойиҳаси муҳокама босқичида турибди. Электр тармоқларига уланиш тартиботлари ҳам соддалаштирилди.

 

 

«Doing Business–2016» Рейтинги учун маълумотлар 2016 йил 1 июнгача долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, 2016 йил 1 январдан эътиборан тадбиркорлар, уларга давлат органлари ва ваколатли ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини сезиларни равишда соддалаштирган ҳолда  16 та хизматни “бир дарча” марказлари ёрдамида олишлари бўлғуси йил  Рейтингига таъсир кўрсатиши керак.

 

 

Бу йилдаги ютуқларга қайтадиган бўлсак:  “Кредитлар олиш” кўрсаткичидаги 63 пунктга кўтарилиш банкларнинг тадбиркорлар, жумладан коллеж битирувчилари билан ўзаро яхши муносабатларидан дарак беради. Қайд қилиш лозим, тадбиркорлар банкларга психологик жиҳатдан ишончли муносабатда бўлаяптилар. Бу муносабат бажонидил кредит оладиган ёшларнинг фаоллиги билан изоҳланади. Уларни расмийлаштириш тартиботларига келсак, мамлакатимиз банклари, шунингдек кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташкилотлар (ССП ва унинг бўлинмалари) тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда бажонидил ёрдам бермоқдалар.  Мурожаат қилувчининг кредит мажбуриятларини таъминлаш бўйича механизм сифатида жорий қилинган Ягона гаров реестрининг мавжудлиги ҳам аҳамиятга эга бўлди. Мазкур кўрсаткич доирасида юридик ҳуқуқлар ҳам баҳоланди: мажбуриятларни таъминлаш ва банкротлик бўйича қонунчилик қарз олувчилар ва кредиторлар ҳуқуқларини айнан қандай даражада ҳимоя қиляпти, кредитлашга кўмак бераяпти.

 

 

“Мулкни рўйхатга олиш” ва “Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш” сезиларли ўсишни кўрсатди. Охирги йилда бу йўналишда кўп ишлар амалга оширилди – тегишли тартиботлар қайта кўриб чиқилди, уларни соддалаштириш услибияти ишлаб чиқилди. Ушбу услубият бўйича тадбиркорлик фаолиятига дахли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари уларда тадбиркорлик фаолиятини мураккаблаштирадиган ҳамда уларга янги мажбуриятларни юклайдиган қоида ва нормалар мавжудлиги юзасидан ўрганилиши керак. Шунингдек давлат мулкини  хусусийлаштириш ҳам соддалаштирилган. Бир неча йилдан бери корхоналарни ноль қиймати бўйича хусусийлаштириш тартиб-таомили ўтказилмоқда. 2017 йил Рейтингини тузувчилар томонидан қайд қилиниш эҳтимоли бўлган янги киритилган тартиб-қоидалар орасида тадбиркорлик субъектлари учун думалоқ муҳрни бекор қилиш ва уларнинг фаолиятини соддалаштирадиган бошқа тартиботлар бўлиши мумкин.

 

 

 

Етакчилар ва аутсайдерлар

 

 

Умумжаҳон статистикасига тўхталиб ўтадиган бўлсак, ҳозирги тадқиқотларда Сингапур бизнес юритиш бўйича етакчи  бўлди. Қайд қилиш лозимки, бу мамлакатнинг индивидуал профайлида деярли барча параметрлар бўйича рейтингдаги ҳолатда ўзгаришларнинг мавжуд эмаслиги кузатилади. Бироқ “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” (–4 пункт), “Кредитлар олиш”  (–2 пункт), “Тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш” (–2 пункт) ва “Мулкни рўйхатга олиш” (–1 пункт) каби кўрсаткичларда пасайиш кузатилади. Бу мамлакат қонунчилигида муҳим ўзгаришлар содир бўлганидан далолат бермайди, бу Сингапурга қараганда уларда бизнес юритишни қулайроқ қилган бошқа мамлакатлар қонунчилигида ўзгаришлар амалга оширилганлигини кўрсатади.

 

 

Сингапурдан ташқари Рейтингнинг етакчилар ўнлигига Янги Зеландия, Дания, Корея Республикаси, Гонконг (Хитой), Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, АҚШ, Швеция, Норвегия, Финляндия ва Тайвань (Хитой) киради. Рейтингнинг охирги қаторларида – Экваториал Гвинея, Ангола, Гаити, Чад, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африкана Республикаси, Венесуэла (Боливариан Республикаси), Жанубий Судан, Ливия, Эритрея бор.

 

 

Агар Рейтингдаги позицияларни МДҲ мамлакатларига нисбатан кўриб чиқадиган бўлсак, ўринлар қуйидаги тарзда жойлашди:  Арманистон (35 ўрин),  Қозоғистон (41), Беларусь Республикаси (44), Россия Федерацияси (51), Молдова (52), Озарбайжон (63), Қирғизистон Республикаси (67), Украина (83), Ўзбекистон (87), Тожикистон (132). Туркманистон бу Рейтингда кўриб чиқилмади.

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

 

 

Маълумот учун: “Бизнесни юритиш” ҳисоботи 2003 йилдан буён тузилади. Бу йилги Рейтинг – ўн учинчи. У жаҳон мамлакатларидаги ишбилармонлик фаоллигини, бизнесни юритиш хусусиятларини ва мамлакатлардаги мавжуд чекловларни баҳолайди. Ҳисоботда жами жаҳоннинг 189 иқтисодиёти  бизнесни юритиш даражаси 11 мезон бўйича баҳоланади. Бу йил уларнинг фақат 10 тасидан фойдаланилди. Бироқ, 11 кўрсаткич ҳам қолган 10 тасининг контекстида кўриб чиқилади. “Бизнесни юритиш–2016” Рейтингини тузишда фойдаланилган маълумотлар 2015 йил 1 июнь ҳолатига амал қилади. Мамлакат иқтисодиётини баҳолашдан ташқари, Рейтинг ижтимоий ривожланиш индексига ҳам таъсир кўрсатади.

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум