Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Энергетика соҳасидаги қонунчиликка тузатишлар киритилиши кутилмоқда

11.04.2019

Рус тилида ўқиш

10 апрель куни Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.

 

Муҳокама давомида қуйидаги жиҳатлар қайд этилди:

 

  • энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни сертификатлаш бўйича алоҳида норма киритилмоқда. Шу тариқа давлат томонидан энергия ресурслари истеъмолини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими яратилади, давлат-хусусий шериклик асосида замонавий технологияларни жорий этиш тартибга солинади;

 

  • энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар аниқ белгилаб қўйилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қаторига бошқа давлат органлари ҳам қўшилди. Бу нафақат депутат ёки парламент назоратини, балки жамоатчилик назоратини ҳам тўлақонли амалга оширишга шароит яратади;

 

  • энергия самарадорлиги паст бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши, уларнинг импортини тартибга солувчи нормалар назарда тутилмоқда. Қонун ижодкорларининг фикрича, бу энергия тежовчи илғор технологияларни жорий этишни, муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга кўмаклашади;

 

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари кенгайтирилаётгани назоратсиз электр энергиясидан фойдаланиш, ўчириб қўйиш ҳолатларини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини ҳал этишда ёрдам беради;

 

  • давлат назорати органларининг ваколатлари янада кенгроқ очилмоқда, боиси, энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш вазифаси улар зиммасига юкланмоқда. Ушбу норманинг жорий этилиши мазкур органлар масъулиятини ошириб, экология ва атроф-муҳитга салбий таъсир этувчи омилларга чек қўйиш имконини беради;

 

  • қонуннинг тўғридан-тўғри, қонуности ҳужжатларисиз амал қилиши назарда тутилмоқда.

 

Мунозаралардан сўнг қонун лойиҳасини янада маромига етказишга қарор қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида.



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16