Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ФҲДЁ ягона электрон архивининг 36,8%и шакллантирилди

19.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

60 млн далолатнома ёзувларидан 20,1 млн дан ортиғи рақамлаштирилиб электрон архивга киритилди, ФҲДЁ ягона электрон архиви фондини шакллантириш 2021 йил охиригача якунланади.   

 

Белгиланган вазифани – ФҲДЁ архивларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини рақамли кўринишга ўтказишни якунлаш мақсадида Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 147 та архивариус штат бирлиги ажратилди. Уларга тегишли шарт-шароитлар яратиб берилди, масалан Германияда ишлаб чиқарилган замонавий сканерлар ўрнатилди.  

 

Бир кунда ўртача 60 мингдан ортиқ далолатнома ёзувлари ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилмоқда. Натижада, бугунги кунга қадар  ФҲДЁ ягона электрон архивига 20,1 млн дан ортиқ ёзувлар (жамига нисбатан 36,8%) киритилишига эришилди. Жараён 2022 йил 1 январгача якунланиши лозим.

 

Умуман олганда, электрон ҳукумат нега тўлиқ ишга туширилмаганининг сабабларидан бири идоравий маълумотлар базасини рақамлаштириш даражасининг пастлигидир. «Ўзархив» агентлигининг маълумотига кўра, Миллий архив фонди ҳужжатларининг 5%и ва алоҳида қимматли ҳужжатларнинг 23%и рақамлаштирилган. Масалан, қуйидагилар ҳозиргача рақамлаштирилмаган:

  • 17 миллиондан ортиқ ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномалари;
  • 6 миллионга яқин ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларининг шаҳодатномалари;
  • 5 млн дан ортиқ меҳнат дафтарчалари.

 

«Ўзархив» агентлигида бутун республикани қамраб оладиган маълумотлар базаси ва ахборот тизими ҳалигача мавжуд эмас. Масалан, айни пайтда фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий сўровлари давлат архивлари томонидан 30 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Замонавий тизим тўлиқ жорий этилсагина, Давлат хизматлари марказлари орқали керакли маълумотларни қисқа дақиқаларда олиш имконияти яратилади.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19