Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фискал хотирали НКМни ҳали ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

05.08.2020

Рус тилида ўқиш

Тадбиркорлар орасида ҳозир фақат онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишади, дегар фикр юради. Бу тўғрими? Тадбиркорда фискал хотирали НКМ бўлса ва онлайн-НКМга ўтиш графигига асосан у ҳали олдинги авлод НКМдан фойдаланиши мумкин бўлмаганлар жумласига кирмаган бўлса, у бундай машинани рўйхатдан ўтказиши мумкинми?

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи Елена ИСМАЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

 

- Давлат солиқ қўмитаси барча янги очилаётган тадбиркорлик субъектларига бирдан онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатишни тавсия қилади. Бунинг учун Техник хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилиш ва 943-сон ВМҚга амал қилиш зарур. Бундай ёндашув сизни камида сарсонгарчиликдан халос этади ва фискал хотирали НКМни рўйхатдан чиқариш ва шу объектда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ чиқимларни тежаш имконини беради.

 

Бунда ПФ-5813-сон Фармон билан тақдим этилган имтиёзни қўллашни унутманг. Эслатиб ўтамиз: тадбиркорлик субъектларига онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш чоғида:

  • ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ (2020 йилгача - ягона солиқ тўлови) ёки қатъий белгиланган ЖШДС (2020 йилгача – қатъий белгиланган солиқ) суммасини - онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар ДСХОда рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;
  • виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) бепул берилади.

 

Бундан ташқари, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари:

  • назорат-касса дафтарини юритишмайди ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олишдан озод қилинган;
  • кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум