«GM Uzbekistan» компанияси 25 январдан 3 февралга қадар онлайн-сўров ўтказади. Бундан кўзланган мақсад – муаммоларни бартараф этиш учун таклифлар, шунингдек маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича тавсиялар олиш ҳисобланади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- «GM Uzbekistan» хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўров ўтказади
«GM Uzbekistan» хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўров ўтказади
27.01.2017

Компания барча хоҳловчиларни сўровда фаол иштирок этишга таклиф қилади. Респондентга махсус ишлаб чиқилган шаклларда (ўзбек ва рус тилларида) муаммоли масалаларни кўрсатиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини киритиш таклиф қилинади.
“Биз учун ҳар бир истеъмолчининг фикри муҳим. Сиздан муаммоли масалаларни, фикр ва мулоҳазаларни максимал равишда аниқ ва мухтасар баён қилишингизни сўраймиз”- дейилади «GM Uzbekistan» АЖ хабарида.
Келиб тушган фикр-мулоҳаза ва таклифларни таҳлил қилгандан сўнг, компания ўз фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таъсирчан режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни режалаштираётир.
.
Янги сонларда ўқинг
2026, 22 сентябрь№ 38
- Электрон тижорат учун янги талаблар
- Ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш, агар маълумотлар «яммт» ИДАКга киритилмаган ёки архивда мавжуд бўлмаса, нима қилиш кераклиги ҳақида...
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Солиқ аудитидан ўтказилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби рад этилиши асослими?
- Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак



