Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Гўдакни қандай озиқлантириш – қонунда белгиланган

14.10.2019

Рус тилида ўқиш

23-ялпи мажлисда 11 октябрь жума куни сенаторлар “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.

 

Сенаторлар илгари қонун лойиҳасини 21-ялпи мажлисда кўриб чиқишган эди, бироқ уни қайтаришган. Ҳужжатнинг янги матни ва унинг номида экспертлар томонидан билдирилган барча фикр-мулоҳазалар инобатга олинган.

 

Қонунда батафсил таянч тушунчалар киритилмоқда. Уларда гўдак, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, кичик ёшдаги болалар, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар, сунъий озиқлантириш, шунингдек қўшимча овқат маҳсулотлари каби тушунчалар очиб берилмоқда. Ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг она сути билан озиқлантиришга бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамаси ва  Соғлиқни сақлаш вазирлиги она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади.

 

Қонунда аниқ белгилаб қўйилмоқда - гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган, қайта ишланган маҳсулотдан олинган хомашёни қўллашга йўл қўйилмайди. Санитария қоидалари ҳамда нормаларига мувофиқ бўлмаган бундай озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки улардан озиқ-овқат эҳтиёжларидан бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш усуллари ва шартлари мустаҳкамланмоқда.

 

.

Валюталар курси

2025-09-09
  • USD:12439.41 (+0.00) сум
  • EUR:14583.96 (+0.00) сум
  • RUB:151.87 (+0.00) сум